Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Газетанинг мактабдаги фойдаси

Бир куни мактабда шундай бир воқеага кўзим тушди: фаррош­лар синфхоналарни тозалаш чоғида дераза ойналарини артишда газетадан фойдаланишаётган экан. 

Газетанинг  мактабдаги  фойдаси

Фаррошлардан бу ҳолнинг сабабини сўрасам, «газета билан артилса, ялтиллаб туради», – дейишди.

Инсон ақлу тафаккурини чархловчи, онгини ўстирувчи газета ва китоблар энди ойналарни ялтиллатиш учун ишлатилиши аянчли ва кўнгилни хира қиладиган ҳолат.

Шундай зиё сарчашмаси бўлган газеталар ойналарни артишдан бош­қа нарсага ярамай қолдими?! Бу қоғозга ва сўзга, газетага ҳурматсизлик эмасми?

ХХI аср – технологиялар асри. Технология, инновация ва яна бир қанча соҳалар даври бўлгани яхши, қанчадан-қанча инсонларнинг заҳматли меҳнатига беписанд­лик билан қараб, йўққа чиқариш яхши иш эмас.

Ҳозирда баъзилар газета ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмас, чунки телефон деган ҳам яхшилик, ҳам ёмонлик қуролининг оммалашиб қолиши эпидемиядан ҳам ёмонроқ касаллик бўляпти.

Яқин йиллар ичида китоб ўқишга ва китобга бўлган талаб пасайиши билан бирга, даврий босма газеталарга талаб ҳам сусайгани сезилди. Олдинлари мактаб ўқувчилари ҳам ўзлари ёзган шеър, ҳикоя ва мақолаларини газеталарга жўнатиб чоп эттиришарди. Ҳозирги кунда газетага ҳурмат ва эътиборли кишилар камайгандай.

Газета бугунги ҳаётимизнинг тирик тарихидир. Ўзимиз яхши кўрган газетага обуна бўлиш, уни мутолаа қилиш тафаккуримизни бойитиши, бизга янги-янги воқеа ва маълумотларни тақдим этиши ҳеч қачон фойдадан холи бўлмайди.

Достонбек АБДУРАҲМОНОВ




Ўхшаш мақолалар

Бизни маҳв этаётган  иллат

Бизни маҳв этаётган иллат

🕔13:22, 20.07.2026 ✔66

Куни кеча Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мамлакатимиз ҳаёти, миллатимиз келажаги билан боғлиқ оғриқли бир маълумотни эълон қилди: Ўзбекис­тонда катта ёшли аҳолининг 64 фоизи ортиқча вазнга эга.

Батафсил
Озиқ-овқат  исрофи ортидаги инсонийлик инқирози

Озиқ-овқат исрофи ортидаги инсонийлик инқирози

🕔11:23, 30.06.2026 ✔302

Кундалик харидлар учун супремаркетга кириб тураман. У ердаги бир ҳолат, сифати ёмонлашган мевалар, сабзавотларнинг ходимлар томонидан чиқиндига ташланаётганига кўп марта гувоҳ бўлганман.

Батафсил
Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔581

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар