Даромад манбаи      Бош саҳифа

Помидорнинг жойига картошка экманг...

Картошкадан мўлроқ ҳосил олиш учун экишдан олдин уларни ундиришга қўйиш керак. Дастлаб, экиладиган картошка тугунаклари хона ичида, +23… +25 даража ҳароратда уч кун сақланади.

Помидорнинг жойига картошка экманг...

Кейин улар +15... +17 даража ҳароратдаги ёруғ жойга ўтказилади. Вақти-вақти билан тугунакларни айлантириб, сув пуркаб туриш керак.

 Ундирилган картошкани экаётганда чуқурча тагига озроқ кул ташлаб юбориш фойдали. Бу ўсимликни турли зараркунандалару касалликлардан ҳимоя қилади ва тупроқ аччиқлигини меъёрлаштиради.

 Картошка пояси ғунчалай бошлаганда ва ўсишдан тўхтаганда тупроқнинг бир текис намланишига эътибор қаратиш керак. Тугунаклар меъёрида ривожланиши учун тупроқ намлиги 70 фоиздан кам бўлмаслиги лозим. Агар намлик меъёридан ошиб кетса, тугунаклар «нафас ололмай», чирий бошлаши мумкин.

 Агар томорқангиздаги экин майдони ерости сувларига яқин бўлса, унинг дренажи (ортиқча намликни, сувини қочириш) чорасини кўриш талаб этилади.

 Картошкани ловия, карам ва лавлаги экилган жойга эккан маъқул. Агар тугунакларни экаётганда чуқурчасига 2-3 дона ловия уруғи ташлаб юборилса, бир йўла иккита ҳосил олиш мумкин (пастидан — картошка, тепасидан — ловия). Ширин қалампир, бақлажон ва помидор экилган жойга картошка экиш тавсия этилмайди. Картошкадан ҳосил ололмай қолишингиз мумкин.

 Кузда картошка йиғиб-териб олингач, тупроқ чуқур қилиб юмшатилади ва барча илдизлару поялардан тозаланади. Ағдарилганда ҳосил бўлган катта кесаклар майдаланмайди. Кесакларнинг қишда музлаши натижасида кўпгина зараркунандалар нобуд бўлади. Тупроқнинг озиқавийлигини оширадиган маҳаллий  чиринди-гўнг ҳам кузда солинади.

Муҳиддин МАЛЛАБОЕВ

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

Микро кўкатнинг макро фойдаси

🕔15:27, 16.10.2025 ✔40

Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

Батафсил
Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

🕔10:49, 11.09.2025 ✔124

Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи

Agrobank – томорқачига кўмакчи

🕔15:36, 27.03.2025 ✔311

«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

    Микро кўкатнинг макро фойдаси

    Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

    ✔ 40    🕔 15:27, 16.10.2025
  • Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

    Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

    Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

    ✔ 124    🕔 10:49, 11.09.2025
  • Agrobank – томорқачига кўмакчи

    Agrobank – томорқачига кўмакчи

    «Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 311    🕔 15:36, 27.03.2025
  • Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.

    ✔ 503    🕔 12:23, 29.08.2024
  • Даромад келтираётган  чиқинди

    Даромад келтираётган чиқинди

    Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
     

    ✔ 575    🕔 11:43, 29.08.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар