Табиат      Бош саҳифа

Сувни қандай тежаш мумкин?

Тоза ичимлик сув – Ер сайёрасида инсоният кун кўриши учун энг муҳим ва зарур манбалардан бири.

Сувни  қандай тежаш мумкин?

Сув тикланувчи ресурс бўлсада, дунё аҳолиси ортиб бораётгани ҳисобига сув танқислиги муаммоси пайдо бўлган ҳудудлар сони ҳам йилдан-йилга кўпаймоқда. Уйда сувдан оқилона фойдаланиш нафақат бу қимматбаҳо ресурсни тежашга, балки истеъмолчилар ҳамёнига ҳам ёрдам беради.

Маиший турмушда сувни қандай тежаш мумкинлигини билиб олинг.

Бир томчи бўлса ҳам сув оқиб турган жўмракларни, ҳожатхоналар сувбачогини, маиший техника ва майса (газон) пуркагичларни зудлик билан тузатинг.

Тишларингизни юваётганда, қўлни совунлаб олгунча албатта сувни ўчиринг. AҚШ атроф муҳитни муҳофаза қилиш агентлиги (EPA) маълумотларига кўра, бу оддий қадам бир ойда киши бошига 700 литрдан ортиқ сувни тежаш имконини беради.

Кир юваётганда сувдан камроқ фойдаланинг. Кир ювиш машинаси юзлаб литр сувни сарфлаши мумкин, шунинг учун ундан оқилона фойдаланинг. Кир ювиш машинасини ишга туширишдан аввал кирни тўлиқ юклаш учун етарлича кийимингиз борлигини аниқланг. Ювиладиган кирлар сони оз бўлса, шунга мос равишда машинадаги сув сатҳини ростланг.

Ванна-ҳаммом ўрнига иложи борича камроқ душ қабул қилинг. EPA маълумотларига кўра, агар сиз беш дақиқа ёки ундан камроқ вақт давомида душ қабул қилсангиз, 30 дан 45 литргача сув ишлатасиз. Бу рақамни 300 литр сув сарфлайдиган ванналар билан солиштиринг.

Майсазорни (газон) ақлли суғоришни машқ қилинг. Майсазорингизни куннинг энг мақбул вақтида суғориб олинг ва суғориш тизимингиз тротуарни эмас, балки майсазорни суғораётганига ишонч ҳосил қилинг.

Иложи борича сувни тежайдиган кранлар, кир ювиш машиналари, ҳожатхоналар ва идиш ювиш машиналарини сотиб олинг. Сув ва энергияни тежайдиган асбобларни сотиб олиш нафақат сувни, балки электр энергиясини ҳам тежашга ёрдам беради.

Уйда мунтазам равишда энергия аудитини ўтказинг. Профессионаллар оддий истеъмолчи сезмайдиган сув исроф бўлган жойларни аниқлаб бериши мумкин.




Ўхшаш мақолалар

Ҳеч ким  кўрмаса...  чиқинди  ташлаш  мумкинми?

Ҳеч ким кўрмаса... чиқинди ташлаш мумкинми?

🕔16:53, 04.06.2026 ✔18

Тасаввур қилинг: тонг отмоқда, қуёш нурлари юртимизнинг бепоён кенглик­ларини ёритмоқда. Сиз фарзандингиз билан маҳалла четидаги ариқ бўйига сайрга чиқдингиз. Лекин кўзингиз тиниқ сувга эмас, балки ариқ ичига ташланган турли чиқиндилар, қурилиш материаллари бўлаклари, шамолда учаётган полиэтилен пакетларга тушади.

Батафсил
Келажак  боғлари

Келажак боғлари

🕔16:40, 04.06.2026 ✔20

Бугунги кунда Ўзбекистон боғдорчилигида «функционал озиқ-овқат» яратиш даври бошланди. Энди боғбонларимиз меванинг йириклиги билан бир қаторда унинг таркибидаги инсон саломатлиги учун фойдали моддалар миқдорини ошириш устида ҳам изланиш олиб бормоқдалар.

Батафсил
Зарафшонда  депутатлар назорати:  Иссиқ сув муаммоси, кўчадаги чиқиндилар...

Зарафшонда депутатлар назорати: Иссиқ сув муаммоси, кўчадаги чиқиндилар...

🕔15:52, 21.05.2026 ✔79

Бугун ҳудудларда экологик барқарорликни таъминлаш, аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш ҳамда санитария ва ободонлаштириш ишларини тизимли ташкил этиш давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ҳеч ким  кўрмаса...  чиқинди  ташлаш  мумкинми?

    Ҳеч ким кўрмаса... чиқинди ташлаш мумкинми?

    Тасаввур қилинг: тонг отмоқда, қуёш нурлари юртимизнинг бепоён кенглик­ларини ёритмоқда. Сиз фарзандингиз билан маҳалла четидаги ариқ бўйига сайрга чиқдингиз. Лекин кўзингиз тиниқ сувга эмас, балки ариқ ичига ташланган турли чиқиндилар, қурилиш материаллари бўлаклари, шамолда учаётган полиэтилен пакетларга тушади.

    ✔ 18    🕔 16:53, 04.06.2026
  • Келажак  боғлари

    Келажак боғлари

    Бугунги кунда Ўзбекистон боғдорчилигида «функционал озиқ-овқат» яратиш даври бошланди. Энди боғбонларимиз меванинг йириклиги билан бир қаторда унинг таркибидаги инсон саломатлиги учун фойдали моддалар миқдорини ошириш устида ҳам изланиш олиб бормоқдалар.

    ✔ 20    🕔 16:40, 04.06.2026
  • Зарафшонда  депутатлар назорати:  Иссиқ сув муаммоси, кўчадаги чиқиндилар...

    Зарафшонда депутатлар назорати: Иссиқ сув муаммоси, кўчадаги чиқиндилар...

    Бугун ҳудудларда экологик барқарорликни таъминлаш, аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш ҳамда санитария ва ободонлаштириш ишларини тизимли ташкил этиш давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда.

    ✔ 79    🕔 15:52, 21.05.2026
  • Мушуклар нега хуриллайди?

    Мушуклар нега хуриллайди?

    Мушукнинг ёнингизда ётиб, майин ва бир маромда «хурр-хурр» овоз чиқариши кўпчиликка ёқимли туюлади. Бу ҳолат кўпинча унинг xурсанд ва хотиржам эканидан дарак беради, деб ўйлаймиз. Аммо аслида мушукларнинг хуриллаши оддийгина ҳиссиёт ифодаси эмас, балки мураккаб табиий жараён ҳисобланади.

    ✔ 78    🕔 15:50, 21.05.2026
  • Экологик  фойдали  саноат ўсимлиги нега етиштирилмаяпти?

    Экологик фойдали саноат ўсимлиги нега етиштирилмаяпти?

    Яқинда Янгиобод эски бозоридан кичкинагина қутича сотиб олдим. Кўринишидан совғалар учун тайёрланган, сомон ёки бошқа табиий материалдан тўқилган. Иш столимга олиб келиб қўйгандим, бир ҳамкасбимиз кўриб, канопдан тайёрланганини айтиб қолди. Ҳаммаси шундан бошланди. Каноп ўсимлиги, ундан фойдаланиш мавзуси хаёлимдан кетмади.

    ✔ 115    🕔 15:38, 15.05.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар