Навоий вилояти «Шарқ гули» нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан «Кексалари ардоқланган юрт» лойиҳаси доирасида Томди туманида соғломлаштириш маркази ишга туширилди.
Мазкур фаолият халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағлари ҳисобига амалга оширилди. Бугунги ислоҳотларимиз негизида турган кексаларга эътибор ва ғамхўрликни кучайтириш ҳамда улар ҳаёти мазмуни ва сифатини ошириш, пенсия таъминоти ва бошқа йўналишларни ривожлантириш мазкур марказ фаолиятининг асосий йўналишларини ташкил этади. Шу мақсадда норматив-ҳуқуқий база янада такомиллаштирилаётгани эътиборга моликдир.
Марказда кексаларимиз ўз саломатлигини мустаҳкамлаши учун спорт инвентарлари ва фитобар ташкил этилган бўлиб, ҳозирги кунда нафақат кексаларимиз, балки шу ерда яшаётган барча аҳоли ишдан бўш вақтларида мунтазам шуғулланиб келишмоқда. Шунингдек, марказ томонидан кекса отахон ва онахонларимизни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, дам олиш масканларига бепул йўналтириш, зарур ҳолларда турли ижтимоий таъминот воситалари билан таъминлаш ишлари йўлга қўйилаётгани қувонарлидир.
Сурайё МАНСУРОВА,
Навоий вилояти «Шарқ гули»
ННТ ташкилот раҳбари,
Ўзбекистон Экологик партияси аъзоси
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔73
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил