Кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади
Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
БатафсилБухоро давлат педагогика институтида Ўзбекистон Экологик партияси Марказий кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Абдушукур Ҳамзаев ва бир гуруҳ маҳаллий Кенгаш депутатлари билан учрашувда йиғилганлар янгиланаётган Қомус ва ўзгартиришлар мазмуни хусусида атрофлича маълумот олишди.
– Аҳоли ҳаёти ва саломатлик даражасини яхшилашнинг зарурий шарти сифатида Конституцияда атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича комплекс чоралар белгиланмоқда. Сўнгги йилларда экологик муаммоларнинг кўпайиб кетиши ушбу масала тобора долзарб аҳамият касб этаётганидан далолат беради.
Шу муносабат билан, давлат атроф муҳитни яхшилаш, тиклаш ва муҳофаза қилиш, экологик мувозанатни сақлаш бўйича чораларни амалга оширади, фуқароларнинг экологик ҳуқуқларини таъминлаш ва атроф муҳитга зарарли таъсир кўрсатилишига йўл қўймаслик мақсадида шаҳарсозлик фаолияти соҳасида жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратади, деган норма мустаҳкамланмоқда, – деди тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон Экологик партияси раҳбари.
Йиғилганларга мамлакатимиздаги экологик ҳолат, айниқса, Оролбўйи минтақасининг экологик тизимини муҳофаза қилиш ва тиклаш, уни ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш бўйича давлат томонидан чоралар кўрилиши Конституция билан мустаҳкамланаётгани ҳақида муҳим маълумотлар берилди.
Бош қомусимизда экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилишга оид бир қатор нормаларнинг киритилаётгани аҳоли учун муносиб яшаш шароитларини яратилиши ва келажак авлод вакилларига яхши табиий муҳит қолдиришда муҳим аҳамият касб этади.
Учрашувларда 30 апрель куни ўзимиз учун, фарзандларимизнинг келажаги учун, юртимиз тинчлиги ва фаровонлиги учун референдумда фаол иштирок этишга чақирилди.
Ўзбекистон Экологик партияси
Марказий кенгаши матбуот хизмати
Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Батафсил2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, унинг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотларига жисмоний ҳамда юридик шахслардан 28 минг 168 та мурожаат келиб тушди.
БатафсилМустақиллик мамлакатимиз тарихидаги улуғ сана бўлиб, истиқлол йилларида қўлга киритилган улкан ютуқларни сарҳисоб қилиш, халқимизни бунёдкорлик ғоялари атрофида янада жипслаштириш ва келажак тараққиётининг устувор йўналишларини белгилашда муҳим аҳамият касб этади.
Батафсил