Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Хитойнинг «National Engineering Research Center» миллий тадқиқот маркази билан Ўзбекистон ҳудудида «Juncao» технологияси асосида қурғоқчиликка чидамли ўсимлик етиштириш лойиҳасини амалга ошириш юзасидан келишувга эришилди.
Бу ҳақида вазирлик матбуот хизмати хабар берди. Маълумот учун айтиш жоизки, ушбу ўсимлик 30 кунда 40 см, 60 кунда 1 метр, 100 кунда 4 метргача ўсади.
Қурғоқчиликка чидамли бўлган ушбу ўсимлик 1 гектар ер майдонига экилса, ундан 300 тонна чорва учун озуқа, 100 тонна қўзиқорин, 24 тонна органик минерал ўғит олиш мумкин. Унинг поясидан қурилиш панели (ДСП) ва қоғоз ишлаб чиқаришни йўлга қўйса бўлади.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔73
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил