Етти кун      Бош саҳифа

Янги Конституция мол-мулкдан маҳрум этилиш ҳолатларига чек қўяди

Мулкий ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш тизими ҳар қандай давлат ва жамият ривожланишининг асосий омили ҳисобланади. Мулкдор ўз мулки ишончли ҳимоя қилинишига тўлиқ ишонсагина эртанги кунга умиди бўлади, тадбиркор бизнесини ривожлантиришга бор кучи билан ҳаракат қилади.

Ривожланган давлатлар тажрибаси ҳам шуни кўрсатмоқдаки, мулк­дорлар ва тадбиркорлар фаолиятига эркинлик берилсагина жамият ва давлат изчил ривожланади.

Яқин тарихимизда халқимиз тилида «снос» деб ном олган мол-мулк­ка тажовуз ҳолатларига гувоҳ бўлдик. Мазкур ҳолатлар инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини қўпол равишда бузиб, Ўзбекистоннинг халқаро имижига ҳам салбий таъсир кўрсатди.

Мулк дахлсизлигини таъминлаш бўйича 2021 йилда Президент фармони билан ер ислоҳоти амалга оширилиб, унга кўра ер хусусий мулк бўлиши мумкинлиги, ер фақат электрон аукционда сотилиши, ҳокимлар ер беролмаслиги ва олиб қўймаслиги сингари тартиблар мустаҳкамланди, қишлоқ хўжалиги еридан янада кўпроқ одамлар фойдаланадиган бўлди.

Шунингдек, 2022 йилда қабул қилинган қонун билан ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиби белгиланди. Унга кўра, ер участкаларини мудофаа ва давлат хавфсизлиги эҳтиёжлари, респуб­лика ҳамда маҳаллий аҳамиятга молик автомобиль ва темир йўллар қуриш каби мақсадларда компенсация эвазига олиб қўйиш жамоат эҳтиёжлари деб эътироф этилиши белгиланди. Эндиликда хусусий мулк дахлсизлиги ва мулкдорларнинг ҳуқуқларини кучайтиришга қаратилган бир қатор қоидалар тўғридан-тўғри амал қилувчи конституциявий норма сифатида мустаҳкамланмоқда.

Янги таҳрирдаги Конституция лойиҳасининг 65-моддаси қуйидагича баён қилинмоқда:

«Фуқаролар фаровонлигини оширишга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади. Давлат бозор муносабатларини ривожлантириш ва ҳалол рақобат учун шарт-шароитлар яратади, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлигини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини кафолатлайди.

Ўзбекистон Республикасида барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиниши таъминланади.

Хусусий мулк дахлсиздир. Мулкдор ўз мол-мулкидан қонунда назарда тутилган ҳоллардан ва тартибдан ташқари ҳамда суднинг қарорига асосланмаган ҳолда маҳрум этилиши мумкин эмас».

Бу модда халқимиз учун қандай имкониятлар яратади? Аввало, хусусий мулк дахлсизлигининг конституциявий-ҳуқуқий асосларини мус­таҳкамлашдан асосий мақсад хусусий мулк ва тадбиркорлик фаолияти ҳимоясини давлат томонидан кафолатланиши ҳисобланади. Инсоннинг мол-мулкидан суднинг қарорисиз маҳрум этиш мумкин эмаслиги бўйича конституциявий норма юртдошларимиз ва чет эл инвесторларининг мол-мулкини маҳрум этилишига оид ҳавотирларга чек қўяди.

Янгиланаётган Конституцияда хусусий мулкнинг дахлсизлиги ҳуқуқи мулкдорга тегишли мол-мулк билан боғлиқ муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаш, аҳолининг уй-жойга бўлган ҳуқуқлари дахлсизлигини кафолатлаш ҳам халқимиз, ҳам ҳаёт зарурати ҳисобланади.

Хусусий мулк дахлсизлиги ҳамда ундан суд қарорисиз маҳрум этилиши мумкин эмаслиги тўғрисидаги нормалар Франция, Германия, Дания, Индонезия, Грузия каби давлатлар конституцияларида акс эттирилган.

Яна бир жиҳат. Хусусий мулкнинг дахлсизлигини Бош Қомус даражасида мустаҳкамлаш бозор иқтисодиётини янада ривожлантириш, инвесторларни жалб этадиган жозибадор ишбилармонлик муҳитини яратиш, хусусий мулк дахлсизлигини ҳуқуқий жиҳатдан кафолатлашга шарт-шароит яратади.

 

Бекзод НАРИМОНОВ,

Тошкент давлат юридик

университети бўлим бошлиғи,

юридик фанлари бўйича

фалсафа доктори, доцент




Ўхшаш мақолалар

Сувни тежаш – давр талаби

Сувни тежаш – давр талаби

🕔16:56, 04.06.2026 ✔26

Бугунги кунда глобал иқлим ўзгариши оқибатида сув ресурсларидан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланиш энг долзарб вазифалардан бирига айланди. Бу борада жамоатчилик, айниқса, илм-фан аҳлининг ўрни беқиёсдир.

Батафсил
Соғлом турмуш тарзига эътибор

Соғлом турмуш тарзига эътибор

🕔16:56, 04.06.2026 ✔27

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ноиба Иноятованинг Қарши шаҳридаги ўрганиш ишлари давомида «Шайх Али» шаҳарчасида партия вакиллари, маҳалла еттилиги ҳамда фуқаролар иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди.

Батафсил
Обод маҳалла –  фаровон келажак тимсоли

Обод маҳалла – фаровон келажак тимсоли

🕔16:55, 04.06.2026 ✔28

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бош­чилигидаги ишчи гуруҳ Қибрай туманида бўлиб, ҳудуд инфратузилмасини янада яхшилаш ва ободонлаштириш борасидаги саъй-ҳаракатларни ўрганди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сувни тежаш – давр талаби

    Сувни тежаш – давр талаби

    Бугунги кунда глобал иқлим ўзгариши оқибатида сув ресурсларидан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланиш энг долзарб вазифалардан бирига айланди. Бу борада жамоатчилик, айниқса, илм-фан аҳлининг ўрни беқиёсдир.

    ✔ 26    🕔 16:56, 04.06.2026
  • Соғлом турмуш тарзига эътибор

    Соғлом турмуш тарзига эътибор

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ноиба Иноятованинг Қарши шаҳридаги ўрганиш ишлари давомида «Шайх Али» шаҳарчасида партия вакиллари, маҳалла еттилиги ҳамда фуқаролар иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди.

    ✔ 27    🕔 16:56, 04.06.2026
  • Обод маҳалла –  фаровон келажак тимсоли

    Обод маҳалла – фаровон келажак тимсоли

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бош­чилигидаги ишчи гуруҳ Қибрай туманида бўлиб, ҳудуд инфратузилмасини янада яхшилаш ва ободонлаштириш борасидаги саъй-ҳаракатларни ўрганди.

    ✔ 28    🕔 16:55, 04.06.2026
  • Болалар хавфсизлиги ва спорт инфратузилмаси

    Болалар хавфсизлиги ва спорт инфратузилмаси

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари О.Литвинова ва Г.Агзамова Яшнобод туманидаги «Бешариқ» маҳалласида ўрганиш ишларини олиб борди.

    ✔ 28    🕔 16:55, 04.06.2026
  • Маҳалла «еттилиги» аҳамияти ошмоқда

    Маҳалла «еттилиги» аҳамияти ошмоқда

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси Наврўзбек Юсупов Избоскан туманидаги «Туячи» маҳалласида бўлиб, маҳалла «еттилиги» фаолияти билан яқиндан танишди.

    ✔ 29    🕔 16:55, 04.06.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар