Наманган шаҳридаги Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Наманган вилояти филиалида 30 апрелда бўлиб ўтадиган референдумга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Хайрулло Гаппаров, партия фаоллари ҳамда марказ шифокорлари иштирок этди.
Янги Конституцияга киритилган бир қатор нормаларнинг мазмун-моҳияти, халқимизнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш борасидаги аҳамияти ҳақида тушунтиришлар берилди.
Янги Қомуснинг кириш қисмидан бошлаб то инсон қадригача бўлган қисмида экологик нормалар икки баробарга кўпайганлиги, яшил ишлаб чиқариш, яшил иқтисодиёт, яшил иш ўринлари яратишга алоҳида эътибор қаратилгани таъкидланди.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔73
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил