Фуқароларимиз муҳим сиёсий жараён – референдумга жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Халқимиз 30 апрель санасини алоҳида қизиқиш билан кутаётгани жойлардаги учрашувларда яққол кўзга ташланяпти.
Референдум муносабати билан бир қанча муассасаларда, маҳалла, мактаб ва турли меҳнат жамоаларида тарғибот тадбирлари ўтказдик. Уларда янгиланаётган Конституциянинг мазмун-моҳияти, унга киритилаётган ўзгаришлар, аҳолининг фаровон турмуш тарзини кўзлаб яратилаётган янгидан-янги шарт-шароитларнинг ҳуқуқий асослари моҳир билимли маърузачилар, соҳа мутахассислари томонидан фуқароларимизга халқчил тарзда тушунтириб берилди.
Барча учрашувларда фуқароларимиз ўзларини қизиқтирган саволлар билан фаол қатнашгани кузатилди. Шунингдек, бугунги кунда аҳоли турмушида учраб турган айрим масалаларга янгиланаётган Конституцияда қандай ечимлар ҳуқуқий норма сифатида белгиланаётгани ҳаммада бирдай қизиқиш уйғотди.
Хусусан, атроф муҳит муҳофазаси, фуқаро ҳуқуқининг устуворлиги, ижтимоий давлатчиликка оид масалалар, инсон қадри, оила институти билан боғлиқ моддаларда кўзда тутилган ҳуқуқий асослар ҳар бир фуқаро учун янги ҳуқуқ ва эркинликлар яратиши назарда тутилаётгани барчамиз учун манфаатли бўлиши кутилмоқда.
Ҳозирда ҳудудимизда мавжуд бўлган барча сайлов участкалари 30 апрель куни ўтказиладиган референдумга тўлиқ тайёр ҳолатга келтирилди. Участкалар барча зарурий анжомлар билан жиҳозлаб чиқилди.
Аҳоли учун етарли шарт-шароитлар яратиш ва референдумни муваффақиятли ташкил қилиш ва ўтказишда Ўзбекистон Экологик партияси Музработ туман партия ташкилоти аъзолари фаол иштирок этишмоқда. Ўйлаймизки, референдумда халқимиз ўз иродасини тўла намоён эта олади. Бунинг учун барча зарурий чоралар кўрилган.
Нормаҳмат ЯХШИБОЕВ,
ЎЭП Музработ туман партия ташкилоти раиси
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔74
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔78
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил