Сантандер-Мадрид йўналиши бўйича ҳаракатланаётган, юздан зиёд йўловчиси бўлган тезюрар поезд ҳайдовчиси манзилнинг ярмига етганда, бир кунлик иш соати тугаганини айтиб, транспортни бошқаришдан бош тортган. Унинг бу ғайритабиий хатти-ҳаракати ижтимоий тармоқларда катта баҳс-мунозарага сабаб бўлди.
Оқибатда темирйўл компанияси йўловчилардан узр сўраб, уларни манзилига автобусда етказган. Ушбу ҳолат юзасидан ички суриштирув бошланган. Ҳайдовчи ўз хатти-ҳаракатини иш соати тугагани ва поезд бошқарувини давом эттирса, йўл ҳалокатга олиб келиши мумкинлиги билан изоҳлаган. Мамлакатда темирйўл соҳасида машинистлар етишмаслиги сабабли уларнинг меъёридан ортиқ соат ишлашга мажбур бўлаётгани келтирилади хабарда.
Дарахт экиш иқлим инқирозига ечим бўла оладими?
🕔13:23, 20.07.2026
✔34
Сўнгги йилларда кўплаб давлатлар оммавий дарахт экиш дастурларини амалга оширмоқда. Бу борада Хитойнинг «Буюк яшил девор» лойиҳаси дунёдаги энг йирик ўрмон тиклаш ташаббусларидан бири ҳисобланади.
Батафсил
Швейцария музликлари шиддат билан эримоқда
🕔13:17, 20.07.2026
✔31
Европани қамраб олган кучли иссиқлик тўлқини Швейцария музликларининг одатдагидан анча эрта эришига сабаб бўлди.
Батафсил
Кактусдан яратилган эко-пластик
🕔11:22, 30.06.2026
✔87
Дунёда пластик чиқиндилар муаммоси тобора долзарб тус олаётган бир пайтда, олимлар экологик тоза муқобил материаллар яратиш устида изланиш олиб бормоқда. Ана шундай янгиликлардан бири Мексикада яратилган кактус асосидаги биологик парчаланувчи пластикдир.
Батафсил