Кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади
Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
БатафсилКеча Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгашида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ЕХҲТ ДИИҲБ) миссияси раҳбари Альберт Йонссон билан учрашув бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Абдушукур Ҳамзаев мамлакатимизда экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар, конституциявий ислоҳотлар, экологик нормаларнинг конституция лойиҳасида ўз аксини топган нормалар юзасидан маълумот берди. Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, очиқлик ва шаффофлик сиёсати, фуқаролик жамияти институтлари учун яратилган ҳуқуқий кафолатлар ҳамда тенг шарт-шароитлар сиёсий партияларнинг давлат бошқарувида муҳим роль ўйнашига кенг имкониятлар яратаётганини алоҳида қайд этди.
Учрашувда референдумни юксак халқаро стандартларга мувофиқ ташкил этишда сиёсий партияларнинг ўрни хусусида фикр алмашилди. Миссия раҳбари Альберт Йонссон мамлакатимиздаги демократик жараёнларни қўллаб-қувватлашини билдирди, хусусан, Ўзбекистон Экологик партияси ташкил этилганини катта мамнуният билан эътироф этди ва юксак баҳолади.
ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси вакиллари партия Марказий Кенгаши биноси ва партия тарғиботи учун фойдаланилаётган ташвиқот материаллари билан таништирилди.
Ўзбекистон Экологик партияси
Марказий кенгаши Матбуот хизмати
Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Батафсил2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, унинг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотларига жисмоний ҳамда юридик шахслардан 28 минг 168 та мурожаат келиб тушди.
БатафсилМустақиллик мамлакатимиз тарихидаги улуғ сана бўлиб, истиқлол йилларида қўлга киритилган улкан ютуқларни сарҳисоб қилиш, халқимизни бунёдкорлик ғоялари атрофида янада жипслаштириш ва келажак тараққиётининг устувор йўналишларини белгилашда муҳим аҳамият касб этади.
Батафсил