Тадқиқотчиларнинг фикрича, океанга тушган чиқиндиларнинг 70 фоизга яқини тубига чўкади. Уларнинг 60 фоизи пластик бўлиб, парчаланиши учун юзлаб йиллар керак бўлади. Океанларнинг пластик ифлосланиши тобора ўткир муаммога айланиб бормоқда.
Штутгартдаги Maks Plank номидаги Интеллектуал тизимлар институти олимлари океанларни ифлослантирувчи моддалардан тозалаш учун робот яратишди. Медузага ўхшаш модел “Медуза-Бот” деб аталди.
Робот сунъий мушаклар – моделни ҳаракатга келтирадиган электро-гидравлик актуаторлар билан жиҳозланган. Мушаклар ҳаво ёстиқчалари билан ўралган. Қобиқ сув ўтказмайдиган, бу океанда ишлаш учун зарурдир.
Электр таъсирида роботнинг мушаклари ҳақиқий медузанинг ҳаракатларига ўхшаб қисқаради ва кенгаяди. Олимларнинг тушунтиришича, медуза сузаётганда танаси атрофида оқим ҳосил қилади. Уларнинг ёрдами билан у озуқа моддаларини ушлайди. Робот эса қолдиқларни йиғиш имкониятига эга бўлади.
Тадқиқотчиларнинг фикрича, океанга тушган чиқиндиларнинг 70 фоизга яқини тубига чўкади. Уларнинг 60 фоизи пластик бўлиб, парчаланиши учун юзлаб йиллар керак бўлади. Океанларнинг пластик ифлосланиши тобора ўткир муаммога айланиб бормоқда.
“Умид қиламизки, сув ости роботлари бир кун келиб океанларимизни тозалашда ёрдам бера олади”, – деди янги ишланма муаллифлари.
Энди пенсияга чиқишда оворагарчилик бўлмайди: фақат меҳнат дафтарчангизни рақамлаштиринг!
🕔11:26, 30.06.2026
✔73
Пенсия – бу ҳар бир инсоннинг меҳнати қадри, кексалик гаштини суриш учун давлат томонидан бериладиган кафолатланган ижтимоий ёрдам. Кўпчилик ҳалигача ёшга доир пенсия ва ижтимоий нафақани бир нарса деб ўйлайди, аслида эса уларнинг фарқи катта.
Батафсил
Ҳар йили қанча ҳайвон «тажриба қуёнчаси» сифатида йўқ қилинади?
🕔09:10, 10.04.2025
✔500
Дунё бўйича ҳар йили бир неча миллион ҳайвон тажриба мақсадида йўқ қилинмоқда.
Батафсил
Диққат, танлов! ЭКОЛОГИЯ, АТРОФ-МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВА ИҚЛИМ ЎЗГАРИШИ ВАЗИРЛИГИ
🕔15:55, 10.01.2025
✔579
ЎЗБЕКИСТОН ЁЗУВЧИЛАР УЮШМАСИ
2025 йил – Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили муносабати билан ижодкорлар ўртасида «Онажоним – табиат» ижодий ишлар танловини эълон қилади.
Батафсил