Мамлакатимизда май ойи давомида ҳарорат кечалари +10 даражагача пасаяди, кундузи +35 даражагача кўтарилади. Ёғингарчилик меъёрдан кам бўлиши прогноз қилинмоқда. Баъзи кунларда қисқа муддатли ёмғирлар ёғиб ўтиши мумкин, дея хабар бермоқда Ўзгидромет хизмати агентлиги.
Синоптикларнинг маълум қилишича, ҳарорат апрель ойига нисбатан ўртача 4-6 даража юқорироқ бўлади. Дастлабки ҳафта давомида ҳаво ҳарорати бироз пасаяди ва кундузи +23…+28 даражани ташкил этади.
Ўн кунликнинг энг охирида эса ҳарорат яна кўтарила бошлайди. Кейинчалик май ойининг охиригача ҳарорат кечалари +10…+13 даражадан +17…+20 даражагача, кундуз кунлари +22…+25 даражадан +32…+35 даражагача ўзгариб туриши кутилмоқда.
10 майгача асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши мумкин. Фақат 6-7 май кунлари айрим ҳудудларда асосан момақалдироқли қисқа муддатли ёмғирлар ёғиши мумкин. Умуман олганда, май ойида ёғингарчилик меъёрдан кам, баъзи жойларда меъёр атрофида бўлиши прогноз қилинмоқда.
«Аммо шуни эсдан чиқармаслигимиз жоизки, май ойида об-ҳаво ўзгарувчандир. Кўпинча май ойида кучли жала ёмғирлар ёғади, бунда бир неча соат ичида ойлик ёғингарчилик меъёрининг ярмигача ёки ундан кўп қисми ёғиши кузатилади», – дейилади хабарда.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔74
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔78
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил