1 май куни Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг Ўзбекистон Республикаси Референдуми дастлабки натижалари юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди, дея хабар берди ЎзА.
Миссия раҳбари Альберт Йонссон ОАВ вакилларига мамлакатимизда ўтган сиёсий воқелик – референдумга техник жиҳатдан пухта тайёргарлик кўрилганини, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинлигини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилганини таъкидлади.
– Лойиҳа бўйича маслаҳатлашув жараёни тўлиқ қамраб олинган, – деди Альберт Йонссон. – Бюронинг референдумни кузатиш бўйича чекланган миссияси суҳбатдошлари таклиф этилаётган тузатишларни Асосий қонунни такомиллаштириш воситаси сифатида олқишлайди. Улар гендер тенглиги мустаҳкамланаётгани, давлатнинг фуқаролар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож гуруҳлар олдидаги мажбурияти ошаётганини қайд этмоқда.
ДИИҲБ миссияси учрашган кўплаб манфаатдор томонлар конституциявий ислоҳот жараёни узоқ давом этгани, кўплаб таклифлар инобатга олинганини айтмоқда. Марказий сайлов комиссияси ваколатини самарали амалга оширгани, ўз вазифасини қонун ҳужжатларида белгиланган муддатда бажаргани эътироф этилди.
Тадбир чоғида тегишли маълумотлар турли форматда кенг тарқатилгани ҳам шаффофлик таъминланганидан далолат эканига урғу берилди.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔74
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔78
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил