Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ ва Қўнғирот туманлари ҳудудида жойлашган Судочье кўли баҳор-куз даврида сув қушларининг оммавий концентрацияси жойи сифатида жуда муҳим аҳамиятга эга. Сув ҳавзасида баҳорги миграция даврида қушлар сони юз мингдан ошади.
Кўлда 24 турдаги балиқ, 230 турдаги қуш (118 та гидрофил тур) бўлиб, шундан 12 тури Халқаро Қизил китобга, яна шунчаси Ўзбекистон Қизил китобига киритилган.
Шунингдек, кўлда 30 турдаги сутемизувчилар ҳам мавжуд бўлиб, уларнинг 2 тури Ўзбекистон Қизил китобига ва 3 тури Халқаро Қизил китобга киритилган.
Ўтган ҳафтада мазкур кўл халқаро аҳамиятга эга бўлган Рамсар сув-ботқоқ ерлари рўйхатига Ўзбекистоннинг 4-объекти сифатида киритилди. Сув қушларининг кўчманчи турларини сақлаш, иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатади қолаверса, экологик туризмни ривожлантиришда ҳам мазкур ҳодиса ўзига хос аҳамиятга эга саналади.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔74
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔78
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил