Етти кун      Бош саҳифа

Хотира азиздир, қадр муқаддас

Хотира ва қадрлаш куни аждодларимиз жасоратини улуғлаш, номларини абадийлаштириш ҳамда борларига ғамхўрлик кўрсатишга хизмат қилаётган қутлуғ сана. Ўзбекистон Экологик партияси фаоллари шу муносабат билан жойларда бўлиб, ёши улуғ инсонлар ҳолидан хабар олишди.

Хотира азиздир, қадр муқаддас

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Экологик партияси Марказий кенгаши раиси ўринбосари Камол Жуманиёзов Боғот туман партия ташкилоти вакиллари иштирокида бир гуруҳ меҳнат фахрийларини зиёрат қилди.

Матчон ота Ваисовнинг айни болалик чоғлари уруш йилларига тўғри келган. Матчон ота суҳбат давомида ўша йиллардаги қийинчиликлар ҳақида гапириб, бугунги тинч ва осойишта кунларга шукрона келтирди.

Шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Носиржон Аминов, Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар партия ташкилоти раиси Севара Файзиева, Миробод тумани партия ташкилоти раиси Д.Мавлянова ва Халқ депутатлари Миробод тумани Кенгаши депутати Е.Тенлардан ташкил топган ташаббускор гуруҳ Миробод туманининг «Юксалиш» МФЙ, «Толариқ» МФЙ ва «Мовароуннаҳр» МФЙда истиқомат қилаётган уруш фахрийларининг хонадонларига бориб, уларнинг ҳолидан хабар олишди. Озиқ-овқат маҳсулотлари ва эсдалик совғалар улашишди.

Дилдан кечган суҳбатлар чоғида нуронийларимиз инсоният бошига оғир мусибатлар солган машъум уруш, ўша машаққатли кунларни матонат билан енгиб ўтган ота-боболаримизнинг метин иродаси, уруш йилларида Ўзбекистоннинг ғалабага қўшган ҳиссаси, халқимизнинг фронт ва фронт ортида кўрсатган жасоратлари ҳақида сўзлаб беришди.

Ўзбекистон экологик партияси Навоий вилояти Кенгаши раиси А.Жалилов Кармана туман «Дўрмон» МФЙда истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, 103 ёшни қарши олган Пирназар бобо Турдиев хонадонида бўлиб, нуроний бобо ва уларнинг оила аъзоларини байрам билан табриклади.

Фахрий нурониймиз вилоят Кенгаши раиси билан суҳбат давомида уруш йиллари хотиралари, ўтган даврларнинг қийинчиликлари, ҳаёт тажрибалари ҳақида сўзлаб берди. Бугунги дориломон кунларнинг қадрига етиш кераклигини такрор-такрор таъкидлади. Президентимиз томонидан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига кўрсатилаётган доимий ғамхўрлик учун миннатдорчилик билдирди.




Ўхшаш мақолалар

Тойлоқда янги оилавий  поликлиника иш бошлади

Тойлоқда янги оилавий поликлиника иш бошлади

🕔10:24, 10.09.2026 ✔13

Ватанимиз Мустақиллигининг 35 йиллиги байрами арафасида Тойлоқ туман соғлиқни сақлаш бўлимига қарашли 2-тип, 3-сон Оилавий поликлиника ўз фаолиятини бошлади.

Батафсил
Деҳқонобод тоғлари  аҳолиси розими?

Деҳқонобод тоғлари аҳолиси розими?

🕔10:24, 10.09.2026 ✔14

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ноиба Иноятова Деҳқонобод туманидаги «Ғўроти» маҳалласи еттилиги фаолияти ва уларнинг иш самарадорлигини ўрганди.

Батафсил
Депутат Когон  шаҳридаги тиббиёт  муассасасида

Депутат Когон шаҳридаги тиббиёт муассасасида

🕔10:23, 10.09.2026 ✔15

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ойбек Раҳимов Когон шаҳридаги оилавий поликлиника фаолиятини ўрганди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тойлоқда янги оилавий  поликлиника иш бошлади

    Тойлоқда янги оилавий поликлиника иш бошлади

    Ватанимиз Мустақиллигининг 35 йиллиги байрами арафасида Тойлоқ туман соғлиқни сақлаш бўлимига қарашли 2-тип, 3-сон Оилавий поликлиника ўз фаолиятини бошлади.

    ✔ 13    🕔 10:24, 10.09.2026
  • Деҳқонобод тоғлари  аҳолиси розими?

    Деҳқонобод тоғлари аҳолиси розими?

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ноиба Иноятова Деҳқонобод туманидаги «Ғўроти» маҳалласи еттилиги фаолияти ва уларнинг иш самарадорлигини ўрганди.

    ✔ 14    🕔 10:24, 10.09.2026
  • Депутат Когон  шаҳридаги тиббиёт  муассасасида

    Депутат Когон шаҳридаги тиббиёт муассасасида

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ойбек Раҳимов Когон шаҳридаги оилавий поликлиника фаолиятини ўрганди.

    ✔ 15    🕔 10:23, 10.09.2026
  • Чирчиқдаги мактаб  қишга тайёрми?

    Чирчиқдаги мактаб қишга тайёрми?

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Моҳира Ходжаева Чирчиқ шаҳридаги 21-сонли умумтаълим мактабининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ва иситиш тизими иши билан танишди.

    ✔ 15    🕔 10:23, 10.09.2026
  • Ғолиб бўлолмаган лойиҳа  ҳам эътибордан  четда қолмади

    Ғолиб бўлолмаган лойиҳа ҳам эътибордан четда қолмади

    Экологик партиядан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дилдора Камалова «Ташаббусли бюджет» жараёнининг 2026 йил 2-мавсумида овоз беришда ғолиб бўлолмаган Учтепа туманидаги 78-сонли умумтаълим мактабининг ҳолатини жойига чиқиб ўрганди.

    ✔ 16    🕔 10:22, 10.09.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар