Мамлакатимизда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатларини мажоритар-пропорционал (аралаш) шаклга асосланган сайлаш тизими жорий этилади.
Бу давлатимиз раҳбарининг 8 майдаги «Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонида белгиланган.
Мазкур ҳужжатда қайд этилишича, бу Олий Мажлис палаталари ва сиёсий партияларнинг таклифи бўлган. Қонунчилик палатасига бир ой муддатда мажоритар-пропорционал шаклга асосланган сайлов тизимига ўтишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш тавсия этилмоқда.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, бундай тизимда мандатларнинг бир қисми пропорционал тизим (партиявий рўйхатлар бўйича), иккинчи қисми эса мажоритар тизим (номзодга овоз бериш) бўйича тақсимланади.
Ўзбекистонда аввалги парламент сайловлари мажоритар тизим бўйича ўтказилган бўлиб, унда ўз сайлов округи бўйича кўпчиликнинг овозини олган номзодлар сайланган деб ҳисобланар эди.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔73
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил