Тошкент шаҳар ободонлаштириш бош бошқармаси «Энг ибратли кўп болали ишчи аёл» кўрик-танлови ғолибларини тақдирлади.
Мазкур танлов пойтахт ҳудудини доимо озода сақлаш, кўкаламзорлаштириш ишларини ташкиллаштириб, ободонлаштириш тизимида кўп йиллардан буён фидойи меҳнат қилаётган аёлларни рағбатлантириш мақсадида ташкил этилган. Унда тизимда фаолият кўрсатаётган минглаб аёл иштирок этди. Иштирокчиларнинг йил давомида амалга оширган ишлари натижасини махсус ҳайъат баҳолади.
Танлов якунларига кўра, тизимда фаолият кўрсатаётган 45 нафар ишчи-ходим аёл 1, 2 ва 3-ўринларга (ҳар бири 15 тадан) муносиб кўрилди. Уларга қимматбаҳо совғалар топширилди.
Ўз мухбиримиз
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔69
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔74
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил