Бухорода қурилаётган иккита шамол электр станциясига умумий қуввати 1 гигаваттли 158 та шамол турбинаси ўрнатилади.
Ғиждувон ва Пешку туманларида 2 та йирик шамол электр станциясини қуриш ишлари давом эттирилмоқда. Энергетика вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, айни кунларда ушбу йирик қувватли шамол электр станциялари учун Хитойдан турбиналар олиб келинмоқда.
Таъкидлаш керакки, мазкур станцияларда умумий қуввати 1 гигаваттли 158 та шамол турбиналари ўрнатиш орқали йилига 3,6 миллиард киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Марказий Осиё минтақасидаги энг йирик шамол энергияси лойиҳасига айланадиган ушбу станциялар ишга туширилиши туфайли йилига 1,1 млрд куб метр табиий газ тежалишига ва атмосферага 1 миллион тонна зарарли газлар чиқишининг олди олинишига эришилади.
Станциялар 2024 йил якунида ишга туширилиши кўзда тутилган.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔73
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил