Иқлим      Бош саҳифа

Қайта тиклаш мумкин, аммо...

Исроф қилинаётган 21 тонна сув муаммоси

Қайта тиклаш  мумкин,  аммо...

Инсоният тарихидаги энг катта муаммолардан бири – ичимлик сув муаммосидир. Ер юзининг тўртдан уч қисмини сув ташкил қилса-да, унинг атиги 2,5 фоизи истеъмолга яроқли сувдан иборат. Тоза сув қатлами ер ости сувлари ҳамда 70 та катта музлик­ларни ўз ичига олади.

Сув дунёнинг тўртдан уч қисмини ташкил қилиши ажабланарли эмас. Чунки ерда ҳаёт бошланганда одамлар кам, ичимлик сув ҳолати ҳам хавфсиз эди. Аммо ҳозирги кунда аҳоли сони ўсиб бормоқда ва 2050 йилга бориб глобал миқёсда 8 миллиарддан 10 миллиардгача кўпайиши тахмин қилинмоқда. Прогнозларга кўра, ичимлик сувга бўлган талаб 2030 йилга бориб 40 фоизга етади.

Инсон эҳтиёжларини қондириш учун бошқа сув манбалари, яширин чучук сув ресурслари, яъни ер ости сувлари мавжуд бўлиб, улар дунёнинг 30 фоизини ташкил қилади. Лекин, афсус, унинг ярми биз инсонлар томонидан барқарор равишда аллақачон қазиб олинган. Бугунги кунга келиб ер ости сувлари ҳам хавф остида.

Ҳар йили одамлар қишлоқ хўжалиги, саноат ва истеъмол учун 4600 куб километр тоза сувдан фойдаланишади. Дунёдаги энг кўп қазиб олинадиган ресурс ҳам сувдир. Шунинг учун барча ер ости сувли қатламларнинг учдан бир қисми тугаш арафасида турибди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, ҳаддан ташқари кўп қазиб олиш туфайли ер қатлами емирилиши, сув манбаининг камайиши ва ҳеч қачон қайта тикланмаслигига олиб келади.

Бугун ичимлик сув глобал муаммога айланган бир пайтда тоза сувни исроф қилиш ҳолатлари ҳам йўқ эмас. Бир неча кун олдин ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг айрим кўчаларида суғориш фавворалари белгиланган вақтидан ташқари пала-партиш ҳолатда ишлатилгани ҳамда сув қувурларини таъмирлаш жараёнларида ичимлик сув бир кеча-кундуз давомида очиқ қолдирилгани ҳақидаги хабарга кўзим тушди. Ваҳоланки, хонадонимиздаги оддий қувур орқали дақиқасига 15 литр тоза сув сарф қилинади. Бир соатда эса, у ўртача 1000 литрни ташкил қилади. Энди ўйлаб кўринг, сув қувуридан 1 дақиқада 15 литр сув сарфланса ва ўша қувур бир кеча-кундуз давомида очиқ қолдирилса, шу муддатда 21 минг 600 литр сувни исроф қилган бўламиз.

Бунга қўшимча равишда қурғоқчилик, ифлосланиш ҳамда иқлим ўзгариши таъсирида қимматли ресурсимиз – чучук сувимизни тез суръатларда йўқотмоқдамиз.

Барчангиздан буни одатдагидек қабул қилмасликни, қимматбаҳо тоза сувимизни асрашни, сув сифатини яхшилашда биргаликда ҳаракат қилишни, ер ости сувлари қазиб олишни камайтириб, ер усти сувларини қайта ишлашда фаол бўлишни сўраб қоламиз. Шунда бутун ер юзига тоза сув етиб боради.

 

Аълохон АБДАЗОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги

Ёшлар парламенти аъзоси




Ўхшаш мақолалар

Оҳангарондаги  чиқинди полигони ёқиб юборилди... ми?

Оҳангарондаги чиқинди полигони ёқиб юборилди... ми?

🕔13:18, 20.07.2026 ✔35

Иссиқ кунларда чиқинди полигонларида нега аланга чиқмоқда?

Батафсил
Экологик экспертиза  cоҳасида янги тартиб

Экологик экспертиза cоҳасида янги тартиб

🕔15:53, 09.07.2026 ✔68

Ўзбекистон Республикасининг «Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сон қарорига мувофиқ экологик экспертиза соҳасида янги тартиблар жорий этилди.

Батафсил
Атмосфера ифлосланиши бўйича  аниқ ахборот

Атмосфера ифлосланиши бўйича аниқ ахборот

🕔09:46, 06.07.2026 ✔72

Атмосфера мусаффолигини сақлаш, унга зарар етказувчи омилларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш аҳоли саломатлиги, жонли табиат ҳаёти учун энг муҳим ҳисобланади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Оҳангарондаги  чиқинди полигони ёқиб юборилди... ми?

    Оҳангарондаги чиқинди полигони ёқиб юборилди... ми?

    Иссиқ кунларда чиқинди полигонларида нега аланга чиқмоқда?

    ✔ 35    🕔 13:18, 20.07.2026
  • Экологик экспертиза  cоҳасида янги тартиб

    Экологик экспертиза cоҳасида янги тартиб

    Ўзбекистон Республикасининг «Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сон қарорига мувофиқ экологик экспертиза соҳасида янги тартиблар жорий этилди.

    ✔ 68    🕔 15:53, 09.07.2026
  • Атмосфера ифлосланиши бўйича  аниқ ахборот

    Атмосфера ифлосланиши бўйича аниқ ахборот

    Атмосфера мусаффолигини сақлаш, унга зарар етказувчи омилларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш аҳоли саломатлиги, жонли табиат ҳаёти учун энг муҳим ҳисобланади.

    ✔ 72    🕔 09:46, 06.07.2026
  • Жазирамага дош беролмаётган  қушлар

    Жазирамага дош беролмаётган қушлар

    Сўнгги кунларда Европада кузатилаётган аномал иссиқ об-ҳаво нафақат инсонлар ҳаётига, балки ёввойи табиатга ҳам жиддий хавф туғдир­япти.

    ✔ 77    🕔 09:44, 06.07.2026
  • Жазирама қаришни тезлаштиради

    Жазирама қаришни тезлаштиради

    Экстремал иссиқ ҳаво инсон саломатлигига сезиларли даражада салбий таъсир кўрсатиб, қаришни тезлаштиради. Бу ҳақдаги илмий тадқиқот натижалари The New York Times нашрида эълон қилинди.

    ✔ 69    🕔 09:44, 06.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар