Бу 350 минг аҳолини тоза сув билан таъминлайди
Қорақалпоғистон секин-аста фаол иқтисодий ҳудудга айланмоқда. Икки йилда 64 та инвестиция лойиҳаси ишга тушгани натижасида 5 мингдан зиёд аҳоли ишли бўлган. Янги лойиҳалар Қорақалпоғистонда саноат, логистика, қишлоқ хўжалиги ва соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиради.
Яқин йилларда қиймати 2 миллиард долларга яқин яна 27 та лойиҳа йўлга қўйилади, салкам 10 минг киши иш билан таъминланади.
Яқинда Нукус шаҳридаги «Жекетерек» маҳалласида тўлиқ модернизация қилинган ва кенгайтирилган сув тозалаш иншооти аҳолига тақдим этилди. Ушбу иншоот ичимлик сув сифатини сезиларли даражада яхшилаш имконини беради. Шунингдек, сув хўжалиги, ичимлик ва оқава сув соҳаларида ҳам бир қатор янги инновацион лойиҳалар ҳам амалга оширилмоқда.
Аҳоли саломатлиги муҳофазаси – доим комплекс ёндашувни талаб этади ва бунда сифатли озиқ-овқат, мусаффо ҳаво, тоза сув муҳим омил ҳисобланади. Янги сув тозалаш иншооти 71 та маҳаллага, яъни қарийб 350 минг нафар аҳолига ҳамда мактаб ва шифохона каби ижтимоий соҳа объектларига тоза сув етказиб бериш имконини яратади.
Мазкур лойиҳа Республика бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиб, ўзбекистонлик муҳандислар томонидан амалга оширилди.
Энг катта ўзгариш – иқтисодий тафаккурда
🕔16:04, 27.08.2026
✔103
Бир пайтлар юртимиз иқтисодиёти ҳақида гап кетганда, асосан мавжуд бармоқ билан санарли йирик корхоналарни сақлаб қолиш, уларни реструктуризация ва модернизация қилиш, янги саноат лойиҳаларини жалб этиш зарурати ҳақида сўз юритиларди. Бугун эса манзара тубдан ўзгарди.
Батафсил
Кўчат энди тупроқда эмас, замонавий технологик тизимлар орқали етиштирилади
🕔11:37, 20.08.2026
✔133
Мамлакатимизда сўнгги йилларда экологик хавфсизликни таъминлаш, иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларини юмшатиш, чўлланишга қарши курашиш, биохилма-хилликни сақлаш ва яшил ҳудудларни кенгайтириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди.
Батафсил
Агротуризм мўъжизаларини кўрмоқчимисиз, оилангизни олиб йўлга чиқинг!
🕔14:37, 14.08.2026
✔144
Илгари туризм деганда кўз олдимизга беихтиёр Самарқанднинг нақшинкор гумбазлари, Бухоронинг салобатли миноралари ёки Хиванинг кўҳна деворлари келарди. Тўғри, бу тарихий обидалар миллий ғуруримиз, аждодларимизнинг бизга қолдирган бебаҳо мероси саналади.
Батафсил