Саноат корхоналари мамлакатда иқтисодий тараққиётнинг бош омили саналади. Уларда минглаб элдошларимиз меҳнат қилар экан, биринчи навбатда ўз оиласи фаровонлигини таъминлаётганидан мамнун, албатта.
Бироқ бундай корхоналарнинг атроф-муҳит ва экологик мувозанат барқарорлигига жиддий хавф солиш эҳтимоли йўқ эмас. Шу боисдан ҳам Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутатлар атроф-муҳитга зарарли таъсир этиши мумкин бўлган саноат корхоналари фаолияти, улардан табиатга етказиладиган салбий таъсирларни камайтириш чоралари устидан доимий жамоатчилик назоратини олиб бормоқда.
Яқинда ижтимоий тармоқларда Навоий шаҳри ва Кармана тумани ҳудудида чангсимон тутун тарқалаётгани ҳақида хабарлар кенг муҳокамага сабаб бўлган эди.
Мавжуд ҳолатни ўрганиш мақсадида Ўзбекистон Экологик партиясидан Маҳаллий кенгашларга сайланган депутатлардан иборат ҳамда «Юксалиш» ҳаракати Навоий вилояти ҳудудий бўлинмаси иштирокида ишчи гуруҳ тузилди. Мазкур ишчи гуруҳ томонидан Навоий шаҳри ҳамда Кармана тумани ҳудудида фаолият юритаётган, атроф-муҳитга таъсири бўйича 1- ва 2- тоифали саноат корхоналари ва тадбиркорлик субъектларида депутатлик ва жамоатчилик назорати асосида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганишлар натижалари Ўзбекистон Экологик партияси депутатлик гуруҳи ҳамда Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича доимий комиссияси томонидан халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгаши йиғилиши муҳокамасага киритилди. Фаоллар фақат бу билан чекланиб қолганлари йўқ. Улар ушбу масалани халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгашининг навбатдаги сессияси кун тартибига киритишга муваффақ бўлдилар.
Халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгашининг навбатдаги сессиясида эса чангсимон тутун сабабларини ўрганиш якунлари тўғрисидаги масала юзасидан ўртага ташланган таклифлар инобатга олинди. Сессия ишида «Навоийазот» АЖ атрофига шунингдек, Навоий шаҳри ва Кармана тумани ҳудудларига сертификатланган атмосфера ҳавоси сифатини автоматик мониторинг қилиш станциялари ўрнатишни ташкил этиш бўйича қарор қабул қилинди.
Ушбу сессия қарори ижросини таъминлаш мақсадида «Навоийазот» АЖ томонидан жамоатчилик вакиллари иштирокида стационар постларни ўрнатиш ишлари бошлаб юборилгани вилоятда партия депутатлик гуруҳининг таъсири ошиб бораётганига яққол мисолдир.
Алижон ЖАЛИЛОВ,
ЎЭП Навоий вилоят кенгаши раиси
Энг катта ўзгариш – иқтисодий тафаккурда
🕔16:04, 27.08.2026
✔103
Бир пайтлар юртимиз иқтисодиёти ҳақида гап кетганда, асосан мавжуд бармоқ билан санарли йирик корхоналарни сақлаб қолиш, уларни реструктуризация ва модернизация қилиш, янги саноат лойиҳаларини жалб этиш зарурати ҳақида сўз юритиларди. Бугун эса манзара тубдан ўзгарди.
Батафсил
Кўчат энди тупроқда эмас, замонавий технологик тизимлар орқали етиштирилади
🕔11:37, 20.08.2026
✔132
Мамлакатимизда сўнгги йилларда экологик хавфсизликни таъминлаш, иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларини юмшатиш, чўлланишга қарши курашиш, биохилма-хилликни сақлаш ва яшил ҳудудларни кенгайтириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди.
Батафсил
Агротуризм мўъжизаларини кўрмоқчимисиз, оилангизни олиб йўлга чиқинг!
🕔14:37, 14.08.2026
✔144
Илгари туризм деганда кўз олдимизга беихтиёр Самарқанднинг нақшинкор гумбазлари, Бухоронинг салобатли миноралари ёки Хиванинг кўҳна деворлари келарди. Тўғри, бу тарихий обидалар миллий ғуруримиз, аждодларимизнинг бизга қолдирган бебаҳо мероси саналади.
Батафсил