Табиат      Бош саҳифа

Ёшлар – тоза ҳудуд тарафдори

Она сайёрамиз шу заминда яшаётган етти миллиарддан зиёд аҳоли, ўсимликлар ҳамда жонзотлардан иборат наботот ва ҳайвонот дунёси учун ягона маскан ҳисобланади. Ер билан боғлиқ манфаатлар муштараклигида бу ҳолат яққол намоён бўлади.

Ёшлар – тоза ҳудуд тарафдори

Шунга қарамасдан, инсон ўзи ҳам борлиқ, яъни табиатнинг ажралмас бир бўлаги эканини била туриб, унга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, экологик мувозанатни сақлаш ўрнига, қорнини тўқлаган, устини бутлаган она табиатни ўз измига солиш пайида бўлади. Айниқса, техника ва технологиялар ривож­лангани сайин уни бўйсундириш борасидаги ишлар кўлами ҳам кенгайиб бораверди.

Маълумотларга кўра, дунёда йилига қарийб олти миллион гектар ер чўлга айланмоқда. Олтмиш мингга яқин ўсимлик, етти мингдан ортиқ ҳайвон турлари йўқолиб кетиш арафасида турибди. Биз, инсонлар тирикчилиги ортидан ҳар куни табиатга чиқаётган чиқинди миқдори йил сайин тоғ-тоғ бўлиб кўпаймоқда. Сайёрамиздаги унумдор ерларнинг 40 фоиздан ортиғи ирригация ва мелиорация ишларида хато ва камчиликларга йўл қўйилгани сабабли деградацияга учраб, зироатчилик, қишлоқ хўжалиги экинлари етиштириш учун мутлақо яроқсиз бўлиб қолгани эса инсоният учун яна бир жиддий хавф бўлиши ҳеч гап эмас. Буларнинг барчаси бизни ҳамжиҳатликда тегишли чоралар кўришга ундайди.

Акс ҳолда, мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, сайёрамизда миллионлаб йиллар давомида шаклланган биологик хилма-хиллик яқин 50 йил ичида қарийб 50 фоизга камайиши мумкин экан. Бу қандай оқибатлар олиб келишини эса, ҳатто тасаввурга ҳам сиғдириб бўлмайди.

Шу ўринда жаҳон ҳамжамияти эътиборини атроф муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда глобал экологик инқирознинг олдини олишга қаратиш ва бу борада аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқиш мақсадида, 1972 йили 5 июнда Стокгольм шаҳрида ўтказилган БМТнинг экологик масалаларга бағишланган конференциясида Жаҳон атроф муҳитни муҳофаза қилиш кунини нишонлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Шундан буён ҳар йили дунё миқёсида 5 июнь – Жаҳон атроф муҳитни муҳофаза қилиш куни сифатида кенг нишонланади. Ушбу сана муносабати билан тадбирлар, кўрик-танловлар, боғ-роғлар яратиш, ободонлаштириш, аҳоли, айниқса, ёшларнинг экологик маданиятини оширишга қаратилган акциялар ўтказиб келинади.

Дарҳақиқат, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиатга оқилона муносабатда бўлиш, флора ва фауна оламини асраб-авайлаш, глобал экологик инқирозга йўл қўймаслик – инсоният олдида турган долзарб вазифалардан саналади.

Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар кенгаши депутати, Мис бойи­тиш фабрикаси директори Равшанбек Сиддиқов ташаббуси билан ушбу санага бағишлаб, Ўзбекистон Экологик партияси Олмалиқ шаҳар кенгаши ҳамкорлигида «Мовий тоғлар» дам олиш масканида «Ёшлар – тоза ҳудуд тарафдори» шиори остида тадбир ташкил қилинди.

– Сўнгги 150 йил ичида глобал исиш негизида сув ҳавзаларидаги коралл рифларидан иборат тирик қоплама икки бараварга қисқарган – улар қуриб, рангсизлашиб бормоқда, – дейди Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент вилояти кенгаши бош мутахассиси Нигора Иброҳимова. – Дунё океанларининг шўрланиш даражаси ортиб боряпти. Ёввойи ҳайвонот дунёси қирилиб бормоқда – кейинги 10 йил ичида ёввойи жониворларнинг тур ранг-баранглиги чорак қисмга қисқариши мумкин. Шу далилларни ўқир эканмиз, одамзотнинг табиатга нечоғлик адолатсиз муносабатда бўлганлигини англай бошлаймиз.

– Биз бу экологик акция орқали она ер неъматларини асраш, туҳфаларини қадрлаш ва мавжуд бўлган ер ости ва ер усти бойликларимизни ҳамда биологик хилма-хилликни асраб қолишга эришишни ният қилганмиз, – дейди Ўзбекистон Экологик партияси Олмалиқ шаҳар кенгаши раиси Дилшод Юнусов. – Ушбу тадбирдан кўзлаган асосий мақсадимиз ёшларимизга она еримизни қандай қилиб муҳофаза қилишни, табиатни қандай асрашимизни, ҳозирда долзарб бўлиб турган экологик муаммоларни қандай ечишимиз мумкинлиги тўғрисида тушунчалар бериш, уларда атроф муҳитни янада гўзалроқ, соғломроқ қилиш ҳиссини уйғотишдир.

Тадбир давомида атроф муҳитга ҳордиқ олувчилар томонидан ташлаб кетилган чиқиндилар махсус идишларга йиғиб олинди. Улар сараланиб, барчаси махсус жойларга топширилиши таъминланди.




Ўхшаш мақолалар

Ҳеч ким  кўрмаса...  чиқинди  ташлаш  мумкинми?

Ҳеч ким кўрмаса... чиқинди ташлаш мумкинми?

🕔16:53, 04.06.2026 ✔18

Тасаввур қилинг: тонг отмоқда, қуёш нурлари юртимизнинг бепоён кенглик­ларини ёритмоқда. Сиз фарзандингиз билан маҳалла четидаги ариқ бўйига сайрга чиқдингиз. Лекин кўзингиз тиниқ сувга эмас, балки ариқ ичига ташланган турли чиқиндилар, қурилиш материаллари бўлаклари, шамолда учаётган полиэтилен пакетларга тушади.

Батафсил
Келажак  боғлари

Келажак боғлари

🕔16:40, 04.06.2026 ✔21

Бугунги кунда Ўзбекистон боғдорчилигида «функционал озиқ-овқат» яратиш даври бошланди. Энди боғбонларимиз меванинг йириклиги билан бир қаторда унинг таркибидаги инсон саломатлиги учун фойдали моддалар миқдорини ошириш устида ҳам изланиш олиб бормоқдалар.

Батафсил
Зарафшонда  депутатлар назорати:  Иссиқ сув муаммоси, кўчадаги чиқиндилар...

Зарафшонда депутатлар назорати: Иссиқ сув муаммоси, кўчадаги чиқиндилар...

🕔15:52, 21.05.2026 ✔79

Бугун ҳудудларда экологик барқарорликни таъминлаш, аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш ҳамда санитария ва ободонлаштириш ишларини тизимли ташкил этиш давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ҳеч ким  кўрмаса...  чиқинди  ташлаш  мумкинми?

    Ҳеч ким кўрмаса... чиқинди ташлаш мумкинми?

    Тасаввур қилинг: тонг отмоқда, қуёш нурлари юртимизнинг бепоён кенглик­ларини ёритмоқда. Сиз фарзандингиз билан маҳалла четидаги ариқ бўйига сайрга чиқдингиз. Лекин кўзингиз тиниқ сувга эмас, балки ариқ ичига ташланган турли чиқиндилар, қурилиш материаллари бўлаклари, шамолда учаётган полиэтилен пакетларга тушади.

    ✔ 18    🕔 16:53, 04.06.2026
  • Келажак  боғлари

    Келажак боғлари

    Бугунги кунда Ўзбекистон боғдорчилигида «функционал озиқ-овқат» яратиш даври бошланди. Энди боғбонларимиз меванинг йириклиги билан бир қаторда унинг таркибидаги инсон саломатлиги учун фойдали моддалар миқдорини ошириш устида ҳам изланиш олиб бормоқдалар.

    ✔ 21    🕔 16:40, 04.06.2026
  • Зарафшонда  депутатлар назорати:  Иссиқ сув муаммоси, кўчадаги чиқиндилар...

    Зарафшонда депутатлар назорати: Иссиқ сув муаммоси, кўчадаги чиқиндилар...

    Бугун ҳудудларда экологик барқарорликни таъминлаш, аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш ҳамда санитария ва ободонлаштириш ишларини тизимли ташкил этиш давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда.

    ✔ 79    🕔 15:52, 21.05.2026
  • Мушуклар нега хуриллайди?

    Мушуклар нега хуриллайди?

    Мушукнинг ёнингизда ётиб, майин ва бир маромда «хурр-хурр» овоз чиқариши кўпчиликка ёқимли туюлади. Бу ҳолат кўпинча унинг xурсанд ва хотиржам эканидан дарак беради, деб ўйлаймиз. Аммо аслида мушукларнинг хуриллаши оддийгина ҳиссиёт ифодаси эмас, балки мураккаб табиий жараён ҳисобланади.

    ✔ 78    🕔 15:50, 21.05.2026
  • Экологик  фойдали  саноат ўсимлиги нега етиштирилмаяпти?

    Экологик фойдали саноат ўсимлиги нега етиштирилмаяпти?

    Яқинда Янгиобод эски бозоридан кичкинагина қутича сотиб олдим. Кўринишидан совғалар учун тайёрланган, сомон ёки бошқа табиий материалдан тўқилган. Иш столимга олиб келиб қўйгандим, бир ҳамкасбимиз кўриб, канопдан тайёрланганини айтиб қолди. Ҳаммаси шундан бошланди. Каноп ўсимлиги, ундан фойдаланиш мавзуси хаёлимдан кетмади.

    ✔ 116    🕔 15:38, 15.05.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар