Жорий йилнинг апрель–май ойларида автотранспорт воситаларининг экологик ҳолати юзасидан давлат экологик назоратини олиб бориш мақсадида республика миқёсида «Тоза ҳаво» ойлигининг илк босқичи ўтказилди.
Ойлик давомида жами 161 537 та автотранспорт воситалари қамраб олинди ва шундан 153 761 таси токсиклик даражаси, 7 776 таси эса тутун қалинлиги бўйича текширувдан ўтказилди. Текширувлар давомида автотранспорт воситаларининг 4 326 таси, яъни 2,7 фоизида ишлатилган газларининг ифлослантирувчи моддалари миқдори ўрнатилган меъёрлардан юқори экани аниқланди.
Тошкент шаҳрида 11 078 та автотранспорт воситаси текширилиб, уларнинг 408 таси ёки 2,7 фоизида атмосфера ҳавосига ташланаётган зарарли газлар миқдори меъёрдан ортиқлиги аниқланди.
Ойлик давомида автотранспорт воситаларининг ишлатилган газларининг ифлослантирувчи моддалари миқдори ўрнатилган меъёрлардан юқорилик даражаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан камайгани кузатилди.
Тадбир давомида ишлатилган газларда ифлослантирувчи моддалар давлат стандартларининг белгиланган нормаларини қўпол равишда бузган 1 549 та автотранспорт ҳайдовчисига нисбатан Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддалари билан 246 миллион 225 минг сўм жарима чоралари қўлланилди ҳамда 1 525 тасининг ҳаракати вақтинчалик тўхтатиб қўйилди.
Мазкур тадбир давомида мунтазам Йўл патрул хизмати масканларида, кўчаларда ҳамда автокорхоналарга кириш-чиқиш жойларида фойдаланишда бўлган автотранспорт воситалари текширилиб, уларда ишлатилган газларда ифлослантирувчи моддалар давлат стандартларида белгиланган нормалардан ортиқ бўлган тақдирда вақтинча тўхтатиб, таъмирлаш эвазига жами 92,8 тонна ифлослантирувчи модда атмосфера ҳавосига чиқарилишининг олди олинган.
Энг катта ўзгариш – иқтисодий тафаккурда
🕔16:04, 27.08.2026
✔103
Бир пайтлар юртимиз иқтисодиёти ҳақида гап кетганда, асосан мавжуд бармоқ билан санарли йирик корхоналарни сақлаб қолиш, уларни реструктуризация ва модернизация қилиш, янги саноат лойиҳаларини жалб этиш зарурати ҳақида сўз юритиларди. Бугун эса манзара тубдан ўзгарди.
Батафсил
Кўчат энди тупроқда эмас, замонавий технологик тизимлар орқали етиштирилади
🕔11:37, 20.08.2026
✔133
Мамлакатимизда сўнгги йилларда экологик хавфсизликни таъминлаш, иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларини юмшатиш, чўлланишга қарши курашиш, биохилма-хилликни сақлаш ва яшил ҳудудларни кенгайтириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди.
Батафсил
Агротуризм мўъжизаларини кўрмоқчимисиз, оилангизни олиб йўлга чиқинг!
🕔14:37, 14.08.2026
✔144
Илгари туризм деганда кўз олдимизга беихтиёр Самарқанднинг нақшинкор гумбазлари, Бухоронинг салобатли миноралари ёки Хиванинг кўҳна деворлари келарди. Тўғри, бу тарихий обидалар миллий ғуруримиз, аждодларимизнинг бизга қолдирган бебаҳо мероси саналади.
Батафсил