2017 йил охирига қадар «Ўзбекэнерго» акциядорлик жамияти Бухоро, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида 0,4 киловаттли электр таъминотидан фойдаланаётган маиший, тижорат ва саноат истеъмолчиларига 1 миллиондан ортиқ кўп функцияли ҳисоблагичларни ўрнатишни режалаштирмоқда.
«Ўзбекэнерго» компанияси томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилинишича, бу борадаги ишлар натижасида куннинг маълум бир вақтига асосланган янги тарифларни жорий қилиш имконияти пайдо бўлади. Кўп тарифли ҳисобга олиш тизими «Ўзбекэнерго»га кун давомида фойдаланилаётган электр энергиясини тартибга солишга кўмаклашади. Бу эса электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилиш автоматлаштирилган тизимининг жорий этилиши электр энергияси учун ўз вақтида аниқ ва ишончли ҳисоб-китоб қилиш, мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, тармоқда узилишлар бўлганда зудлик билан чора кўриш ва бошқа масалаларни ҳал этиш имкониятини яратади.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔69
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔74
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил