Етти кун      Бош саҳифа

Табиатсевар юртдошларимиз Экопартияни фаол қўллаб-қувватлашди

Мамлакатимизда муҳим сиёсий жараён – муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови жараёни қизғин паллага кирмоқда.

Табиатсевар  юртдошларимиз Экопартияни фаол  қўллаб-қувватлашди

Марказий сайлов комиссияси томонидан Ўзбекистон Экологик партиясига ҳам 9 июлда бўлиб ўтадиган Президент сайловида иштирок этишга рухсат берилгандан сўнг, сайлов қонунчилигига кўра, партиямиздан кўрсатиладиган номзодни қўллаб-қувватловчилар имзоси тўпланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилаётган номзодни қўллаб-қувватлаб, имзо йиғиш жараёнлари Экопартиянинг барча қуйи бўғинлари томонидан юртимизнинг турли ҳудудларида кенг кўламда ўтказилди.

Мисол учун, олис Қўнғирот туманидаги «УзКорГаз» қўшма корхонасида ҳамда «Қирқ-қиз» ОФЙда жойлашган 31-сонли умумтаълим мактабида ўтказилган тадбир олдидан партия фаоллари сайловчилар билан учрашиб, уларни сайлов қонунчилиги талаблари ҳамда номзоднинг таржимаи ҳоли, меҳнат фаолияти билан яқиндан таништирди.

Сўнг фуқаролар ўз хоҳиш-иродаларини эркин ифодалаш имкониятидан фойдаланиб, партиямиздан кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватлашларини билдириб, имзо варақаларини тўлдирдилар.

Ўзбекистон Экологик партияси Бухоро вилоят партия ташкилоти қуйи тузилмаларида 13 та туман ва шаҳар партия ташкилотлари ҳамда 230 дан ортиқ бошланғич партия ташкилотлари фаолият олиб боради. Сайловолди тадбирларнинг дастлабки жараёнлари бошланғич партия ташкилотлари, шунингдек, туман ва шаҳар партия ташкилотларининг навбатдан ташқари конференцияларини ўтказиш билан бошланди.

Шунингдек, барча аҳоли пунктлари, меҳнат жамоаларида партия фаоллари томонидан аҳолининг номзодни қўллаб-қувватловчи имзоларини тўплаш жараёни қизғин тарзда амалга оширилди. Атроф муҳит мусаффолигига, ўз келажагига бефарқ бўлмаган партия фаолларимиз номзодни ёқлаб ўз муносабатларини билдирдилар.

Қоидага мувофиқ, сайловда иштирок этишига рухсат берилган сиёсий партиядан кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватлаб, сайловчилар умумий сонининг камида бир фоизи имзоси тўпланиши керак.

Сайловчиларнинг имзосини тўплаш, хизмат, ўқиш, яшаш жойида, сайловолди тадбирларида, шунингдек, ташвиқот юритиш ва имзо тўплаш қонун билан тақиқланмаган бошқа жойларда амалга оширилди. Имзо йиғиш жараёнида фуқароларга партиямизнинг дастурий мақсад ва вазифалари жумладан, Орол денгизи қуриши, чўлланиш, ер ва сув ресурсларининг таназзули, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генофондининг ёмонлашуви,  биологик хилма-хилликнинг қисқариши, кўп миқдордаги саноат, маиший ва бошқа чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши каби бир қатор глобал ва минтақавий экологик муаммоларни бартараф этиш борасида партиянинг ташаббуслари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Бир сўз билан айтганда, Ўзбекистон Экологик партияси сайловнинг барча босқичларига кенг аҳоли қатламининг фаол қўллаб-қувватлови, табиатсевар юртдошларимизнинг юксак ишончи билан кириб келмоқда. Зотан, атроф муҳит муҳофазаси барчамиз учун, келажагимиз учун энг долзарб ҳаётий масала ҳисоб­ланади.

 

 

Жаҳонгир

ШАРИПОВ,

ЎЭП Бухоро

вилоят партия ташкилоти раиси




Ўхшаш мақолалар

Сувни тежаш – давр талаби

Сувни тежаш – давр талаби

🕔16:56, 04.06.2026 ✔25

Бугунги кунда глобал иқлим ўзгариши оқибатида сув ресурсларидан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланиш энг долзарб вазифалардан бирига айланди. Бу борада жамоатчилик, айниқса, илм-фан аҳлининг ўрни беқиёсдир.

Батафсил
Соғлом турмуш тарзига эътибор

Соғлом турмуш тарзига эътибор

🕔16:56, 04.06.2026 ✔26

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ноиба Иноятованинг Қарши шаҳридаги ўрганиш ишлари давомида «Шайх Али» шаҳарчасида партия вакиллари, маҳалла еттилиги ҳамда фуқаролар иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди.

Батафсил
Обод маҳалла –  фаровон келажак тимсоли

Обод маҳалла – фаровон келажак тимсоли

🕔16:55, 04.06.2026 ✔28

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бош­чилигидаги ишчи гуруҳ Қибрай туманида бўлиб, ҳудуд инфратузилмасини янада яхшилаш ва ободонлаштириш борасидаги саъй-ҳаракатларни ўрганди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сувни тежаш – давр талаби

    Сувни тежаш – давр талаби

    Бугунги кунда глобал иқлим ўзгариши оқибатида сув ресурсларидан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланиш энг долзарб вазифалардан бирига айланди. Бу борада жамоатчилик, айниқса, илм-фан аҳлининг ўрни беқиёсдир.

    ✔ 25    🕔 16:56, 04.06.2026
  • Соғлом турмуш тарзига эътибор

    Соғлом турмуш тарзига эътибор

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ноиба Иноятованинг Қарши шаҳридаги ўрганиш ишлари давомида «Шайх Али» шаҳарчасида партия вакиллари, маҳалла еттилиги ҳамда фуқаролар иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди.

    ✔ 26    🕔 16:56, 04.06.2026
  • Обод маҳалла –  фаровон келажак тимсоли

    Обод маҳалла – фаровон келажак тимсоли

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бош­чилигидаги ишчи гуруҳ Қибрай туманида бўлиб, ҳудуд инфратузилмасини янада яхшилаш ва ободонлаштириш борасидаги саъй-ҳаракатларни ўрганди.

    ✔ 28    🕔 16:55, 04.06.2026
  • Болалар хавфсизлиги ва спорт инфратузилмаси

    Болалар хавфсизлиги ва спорт инфратузилмаси

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари О.Литвинова ва Г.Агзамова Яшнобод туманидаги «Бешариқ» маҳалласида ўрганиш ишларини олиб борди.

    ✔ 28    🕔 16:55, 04.06.2026
  • Маҳалла «еттилиги» аҳамияти ошмоқда

    Маҳалла «еттилиги» аҳамияти ошмоқда

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси Наврўзбек Юсупов Избоскан туманидаги «Туячи» маҳалласида бўлиб, маҳалла «еттилиги» фаолияти билан яқиндан танишди.

    ✔ 29    🕔 16:55, 04.06.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар