Табиат      Бош саҳифа

Ноёб турларга 10 йиллик мораторий эълон қилинади

Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон Респуб­ликаси Президентлигига номзод Абдушукур Ҳамзаевнинг Сайловолди дастурида кўзда тутилган вазифалар ўзининг ҳаётийлиги, халқимиз учун қулай атроф муҳит яратишга қаратилгани билан партиямиз электорати манфаатларини тўла-тўкис ифодалайди.

Ноёб турларга 10 йиллик  мораторий эълон қилинади

Номзоднинг сайловолди дастурида мамлакатимиз аҳолиси учун қулай яшаш шароитларини яратиш мақсадида атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, шунингдек, аҳоли учун қулай атроф муҳит шароитларини яратиш борасида барча чораларни амалга ошириш белгиланган.

Аввало, инсон саломатлиги ва хавфсизлиги учун муҳим бўлган марказлашган ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тизимларини яхшилаш бўйича дастурий вазифаларни амалга ошириш орқали аҳолининг тоза ичимлик суви таъминотини тубдан яхшилаш, шунингдек инсоният ҳаёти учун энг муҳим омил бўлган атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш, унинг сифат кўрсаткичларини экологик нормативларга мувофиқлигини таъминлаш, ер ресурслари муҳофазасини таъминловчи устувор вазифаларни амалга ошириш белгиланган.

Шу билан бирга, дастурда бугунги кунда бутун дунёда биохилма-хиллик камайиб бораётганини инобатга олиб, биологик хавфсизликни таъминлашда амалга оширилиши долзарб бўлган муҳим вазифалар белгиланмоқда.

Камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвонларни овлаш ва ўсимлик турларини табиатдан ажратиб олишга 10 йиллик мораторий эълон қилиш, геоахборот технологиялар асосида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларини ҳисобга олиш ва мониторинги юритиш ҳамда назоратини кучайтириш, хусусий ҳайвонот боғлари ва питомниклар фаолиятини ташкил этиш ва такомиллаштириш, браконьерлик ҳамда ҳайвонот ва ўсимлик дунёси контрабанда савдосини чеклаш бўйича кескин чоралар кўриш ҳамда улар устидан кенг жамоатчилик назоратини кучайтириш каби устувор вазифаларнинг белгиланиши экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилишни таъминлашга, пировардида инсониятни соф экологик тоза муҳитда фаровон ҳаёт кечиришга хизмат қилади.

Носиржон АМИНОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Экологик партияси аъзоси




Ўхшаш мақолалар

Кичик ва микро  гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади

Кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади

🕔16:30, 04.09.2026 ✔76

Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Батафсил
163,5 тонна  ЗАРАРЛИ ГАЗ  атмосферага тарқалишининг олди олинди

163,5 тонна ЗАРАРЛИ ГАЗ атмосферага тарқалишининг олди олинди

🕔16:26, 04.09.2026 ✔65

2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, унинг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотларига жисмоний ҳамда юридик шахслардан 28 минг 168 та мурожаат келиб тушди.

Батафсил
Экологик тараққиёт ва барқарор ривожланишнинг  мустаҳкам  пойдевори

Экологик тараққиёт ва барқарор ривожланишнинг мустаҳкам пойдевори

🕔16:06, 27.08.2026 ✔127

Мустақиллик мамлакатимиз тарихидаги улуғ сана бўлиб, истиқлол йилларида қўлга киритилган улкан ютуқларни сарҳисоб қилиш, халқимизни бунёдкорлик ғоялари атрофида янада жипслаштириш ва келажак тараққиётининг устувор йўналишларини белгилашда муҳим аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар