Кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади
Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
БатафсилТақдир тақозоси билан қўшни қишлоқдаги мактабда узоқ йиллар ўқитувчи бўлиб ишладим. Амударёга туташ бу қишлоқнинг мусаффо ҳавоси, сўлим табиати, бағрикенг, меҳмондўст одамлари ҳамда одобли, илмга чанқоқ болалари кўнглимга яқин эди.
Ҳар кун эрта тонгда мактабга йўл олардим. Қишлоғимиздан чиқаверишда уфққа туташиб кетган кенг пахта даласи ястаниб ётарди. Шу даланинг ўртасидан ўтган ариқ бўйида эса менинг қадрдон сўқмоғим бор эди. Ҳар гал шу тор сўқмоққа қадам қўйишим билан мен гўё қайтадан бола бўлиб кетаман. Турмуш ташвишлари, чарчоқларни унутиб, ўзимни қушдек енгил ҳис қиламан. Ариқда сувнинг шилдираб оқиши, ариқ бўйидаги қамиш ва бўён ларнинг шабадада майин тебраниши, қушларнинг чуғур-чуғури юрагимга таскин бериб, руҳий хотиржамлик бахш этарди. Гоҳида олдимдан қуён лип этиб ўтиб қолар, гоҳида қурбақанинг сувга шўнғиши ҳам ўзига хос гўзаллик бағишларди. Хуллас, табиатнинг бетакрор таровати мени оҳанрабодек ўзига тортиб, гўё ўзимни табиат билан қўшилиб кетгандек ҳис қиламан.
Мен шу тариқа беш чақирим йўлни ҳадемай босиб ўтиб, янги куч-ғайрат ва кўтаринки кайфият билан мактабга кириб борардим. Яхши кайфият билан бошланган ишнинг самараси ҳам бошқача бўлади. Ишдан кейин яна шу ёлғизоёқ йўлдан юриб уйга қайтардим.
Катта йўлда улов кўп. Бирпасда манзилга етиб бориш мумкин. Аммо қалбим доимо табиат бағрида яёв юришга ундаб туради.
Хуллас, ўзимни табиатдан айро тасаввур қилолмайман. Ахир, туғилган чоғимдан то шу кунгача унинг бебаҳо неъматларидан баҳраманд бўлиб келдим. Умрим давомида эзгу амалларга қўл уриб, ҳаётда ўз ўрнимни топишда ҳам шу она табиат, шу қадрдон сўмоқ менга доимо кўмакдош бўлган, десам ҳеч хато бўлмайди.
Шундай экан, азиз замондош, табиатни севинг, ундан баҳра олинг. Унутмангки, табиатга яқин бўлган киши ҳамиша соғлом, навқирон ва гўзал бўлади.
Ўктам СУЛТОНОВ,
нафақадаги педагог,
Ҳазорасп тумани, Бўстон қишлоғи
Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Батафсил2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, унинг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотларига жисмоний ҳамда юридик шахслардан 28 минг 168 та мурожаат келиб тушди.
БатафсилМустақиллик мамлакатимиз тарихидаги улуғ сана бўлиб, истиқлол йилларида қўлга киритилган улкан ютуқларни сарҳисоб қилиш, халқимизни бунёдкорлик ғоялари атрофида янада жипслаштириш ва келажак тараққиётининг устувор йўналишларини белгилашда муҳим аҳамият касб этади.
Батафсил