«Мен ёнмасам, сен ёнмасанг...»
Дарҳақиқат, машҳур шоир Нозим Ҳикмат «Мен ёнмасам, сен ёнмасанг, у ёнмаса, зулматни ким ёритар ахир» деган даъватида ғафлатда ётганларни, лоқайдларни уйғотиш наъраси ётади.
БатафсилЖиззах вилояти ўзининг бетакрор табиати, бой флора ва фаунаси, ажойиб табиати билан етти иқлимга машҳур. Зомин тоғларининг мусаффо, дилларга дармон бўлувчи ҳавосию Бахмалнинг нақш олмалари қадим-қадимдан шоир ва ёзувчилар ижодида баланд руҳда тараннум этилган.
Бу диёрда туғилиб ўсган Ҳамид Олимжон, Назир Сафаров, Шукур Саъдулла, Сарвар Азимов каби адиблар, Шароф Рашидов сингари давлат ва жамоат арбоблари юртимиз номини ҳамиша сарбаланд тутган.
Қолаверса, вилоятда юртимизга ташриф буюрган сайёҳларнинг кўнгилли ҳордиқ чиқаришлари, наботот ва ҳайвонот дунёси билан яқиндан танишишлари учун барча қулайликлар яратилган. Айниқса, Зомин миллий табиат боғи, ноёб ўсимлик дунёсига ва «Қизил китоб»га киритилган турлар яшайдиган ўрмон ҳудуди, Бахмал ва Фориш тоғлари, Қизилқум чўллари, Айдар-Арнасой кўллари тизими экотуризмга қизиқувчи сайёҳлар орасида анчайин машҳур. Жиззах вилоят ҳудудидаги ўрмонлар, тоғли масканлар мамлакатимиз иқлим хусусиятларида муҳим ўрин тутади.
Ўзбекистон Экологик партиясидан президентликка номзод Абдушукур Ҳамзаевнинг сайловчилар билан навбатдаги учрашуви шу бетакрор Жиззах заминида бўлиб ўтди.
Номзод ўз сайловолди дастури билан иштирокчиларни батафсил таништирди ва глобал иқлим ўзгаришлари, йилдан-йилга камайиб бораётган табиий ресурслар, чиқиндилар муаммоси ва айнан Жиззах вилоятида бу соҳада қилиниши керак бўлган вазифаларга ҳам тўхталиб ўтди.
– Юртимизнинг ҳар бир ҳудудида яшилликни сақлаш ниҳоятда муҳим. Чунки иқлим ўзгариши оқибатида ёзнинг иссиқ келиши, аномал иқлим ўзгаришлари инсонлар соғлиғига, қишлоқ хўжалиги ҳосилдорлигига, бир сўз билан айтганда, бутун ер юзидаги ҳаётий жараёнларга салбий таъсир кўрсатади, – деди президентликка номзод Абдушукур Ҳамзаев.
Шунингдек, номзод Жиззах вилоятининг ҳам табиатига бевосита алоқадор бўлган Оролбўйи ва бошқа экологик номақбул ҳудудларда экологик ҳолатни тубдан яхшилаш бўйича санитар-эпидемиологик мониторинг тизими ривожлантирилиши масаласига ҳам алоҳида тўхталиб ўтди.
Жумладан, номзод Жиззах вилоятининг ноёб жавоҳирларидан бири бўлган Айдар-Арнасой кўллар тизимидаги сув сатҳи 2 метргача пасайиб, ҳажм 36,8 млрд метр кубга тушганлигини афсус билан тилга олди. Бунинг оқибатида кўлнинг қирғоқ бўйлари 15-50 метргача чекиниб, туз қатлами ҳосил бўлган. Экотизимдаги бу ўзгаришлар ноёб қушларнинг йўқолиб кетишига сабаб бўлиши мумкин.
– Сувли-ботқоқли ҳудудларининг ўзига хос флора ва фаунасини бугун асраб-авайламасак эртага у оғир экологик фожиаларга, табиий мувозанатнинг бузилишига сабаб бўлиши мумкин, – деди Абдушукур Ҳамзаев. – Айдар-Арнасойда сув сатҳининг пасайиши оқибати кўллар атрофидаги экотизим ўзгаришларида намоён бўлмоқда. Айдаркўлга ҳар йили қишлаш учун январь-март ойларида 400 га яқин, шулардан 13 турдаги халқаро ва 24 турдаги Ўзбекистон Қизил китобига киритилган қушлар учиб келади. Кўл ва кўл атрофидаги экотизимнинг ўзгариши бу қушларнинг ҳам миграция йўлларини ўзгартириши ва йўқолиб кетишига олиб келиши мумкин, шунинг учун ҳам биз сайловолди дастуримизга бу муаммонинг олдини олишга қаратилган йўналишларни ҳам киритдик.
Дастурда халқаро аҳамиятга эга бўлган сувли-ботқоқ ҳудудлар (Рамсар конвенцияси) рўйхатига киритилган Айдар-Арнасой кўллар тизими, «Денгизкўл», «Қуйимазор», «Тўдакўл», «Судочье-Акпетке» сув омборлари экотизимларини муҳофаза қилиш кучайтирилиши алоҳида банд сифатида киритилган.
Номзод вилоятдаги ноёб Зомин миллий табиат боғини асраб-авайлаш ҳақида алоҳида тўхталди. У ердаги ўт-ўландан тортиб юз йиллик дарахтларгача, чумолидан тортиб қўнғир айиқларгача – ҳамма-ҳаммаси бетакрор табиатимизнинг камёб турлари эканини асло унутмаслигимиз кераклигини қайд этди.
Учрашув якунида Абдушукур Ҳамзаев меҳнаткаш ва танти жиззахликларга миннатдорлик билдириб, уларнинг илмни севишини ва экологияни асраш учун ҳамиша интилишини эътироф этди.
Саида ИБОДИНОВА
Дарҳақиқат, машҳур шоир Нозим Ҳикмат «Мен ёнмасам, сен ёнмасанг, у ёнмаса, зулматни ким ёритар ахир» деган даъватида ғафлатда ётганларни, лоқайдларни уйғотиш наъраси ётади.
БатафсилАбдурауф Фитрат – ХХ аср бошида Ўрта Осиё маънавий ҳаётига катта таъсир кўрсатган маърифатпарвар, ислоҳотчи ва зиёлилардан бири.
БатафсилЭнди ҳокимият органлари раҳбарлари «Кенгаш соати»да ҳисоб беради
Батафсил