Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Диққат! Навбатдаги «огоҳлик қўнғироғи»

Ҳафта давомида Қашқадарё вилоятининг айрим туманлари, Самарқанд, Навоий, Сурхондарё, Бухоро вилоятларида кузатилган кучли шамол ва чанг тўзонлари яна бир бор экологик муаммолар шундоққина бурнимизнинг тагигача етиб келганидан огоҳлантирмоқда.

Диққат!  Навбатдаги  «огоҳлик  қўнғироғи»

Экологик муаммолар ҳақида табиатнинг ўзи «гапирмоқда».

Хўш, бундай чанг ва қум бўронларига сабаб нима? Нега минтақамизда бу ҳол тез-тез такрорланадиган бўлиб қолди?

– Чанг-қум бўронлари барча ҳолатларда хавфли ҳодисадир. Унинг ҳеч қандай ижобий хусусияти мавжуд эмас. Инсон саломатлигидан тортиб, флора ва фауна дунёси, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари маҳсулдорлигини кескин пасайтириб юборадиган табиий офат бу, – дейди иқлимшунос олим Эркинжон Абдулаҳатов ушбу ҳодиса ҳақида. – Энг ёмони, бундай чанг-тўзонлар иқлим муҳожирларини кўпайтиради. Биз чанг бўронлар хавфини пасайтирадиган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини жойларда ўзимиз ўйлаганчалик амалий давом эттира олмадик. Чўл трассалари четлари, шаҳарлар атрофларида жойнинг иқлимига мос бўлмаган игнабаргли дарахтларни экишда ва ёзнинг чилласида уларни қуритишда давом этдик. Баъзи ҳудудлар ҳатто экиш муддатларига ҳам амал қилмагани, ҳеч қандай илмий асосларсиз, тўғри келган кўчатларни ёппасига экавериш туфайли ҳам уларнинг кўп қисми ёзнинг чилласидан нарига ўтмаяпти. Мана шундай кўзбўямачиликлар ортидан яшил ҳудудларни, табиий иҳотани ярата олмаяпмиз. Кечаги каби чанг бўронларига қарши туришнинг ягона йўли – бу табиий иҳота бўлган дарахтлар ҳамда яшил масканлар ҳисобланади.

Жойларда яшил инвентаризацияни юритиш тизимининг ўзи йўқ. Ўтган икки йилликда ким қаерга қанча дарахт экканию, қанчаси кўкарганини хеч ким билмайди. Бу ҳавога учиб кетган маблағга ҳеч йўқ биз ўша ҳудудларда аллақачон кафолатли суғориш тизимларини яратиб бўлардик.

Қурғоқчиликка мос ўсимликлар, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини экиш бўйича ёзилган юзлаб илмий ишланмалар, афсуски, амалиётга жорий этилмади.

«Яшил белбоғ» яратиш борасидаги ишларда ҳам жадаллик етишмаяпти. Илгаридан ўзини оқлаган суғормасдан деҳқончилик қилиш, мулчалаб суғориш, гидрогел усулида яшилликни яратиш, ёпиқ усулларда ирригация тармоқларини кенгайтириш бўйи­ча қилиниши керак бўлган ишлар ҳақида кўп айтяпмиз, аммо ҳалигача амалий қадамлар ташламадик.

Афсуски, эндиликда чанг бўронлари респуб­лика марказидан, Мирзачўлгача кириб келиб бўлди. Кеч қолдикми дейман, табиат билан боғлиқ «қизил чизиқ»ни босиб бўлдикми деб қўрқаман, – дея фикрини якунлайди олим.

Минтақада қурғоқчилик, яшил массанинг камайиши, чўллашишнинг жадал давом этаётгани бу ҳодисаларнинг асосий сабабчисидир. Айниқса, иқлим мўътадиллигини сақлаб турган Орол денгизининг қуриб қолиши, яшилликнинг ниҳоятда камайиб кетиши ҳам бунга сабаб, десак, хато бўлмайди.

Республиканинг шимоли, чўллари ва жанубида одатий ҳол бўлиб қолган бу каби манзаралар энди марказий ҳудудларга ҳам кўчаётгани хавотирлидир.

Шунинг учун ҳам айнан Марказий Осиё минтақаси, айниқса бизнинг мамлакатимиз учун боғу роғлар ва яшил ҳудудларнинг кўпайиши жудаям муҳим.

Мисол учун бундан бир неча ўн йиллар аввал яшил майдонлар киши бошига 50-60 квад­рат метрни ташкил қилган. Аммо бизнинг жазирама шароитда Ўзбекистонда 1 киши учун 100-200 квадрат метр яшил майдон талаб қилинади. Хўш, айни пайтдаги ҳолат бу талабга қанчалар жавоб бера олади?

Ҳар йили дунё бўйлаб 12 миллион гектар, 1 дақиқада эса 23 гектар ер чўлланади. Ҳозир Қуруқликнинг 75 фоизи чўлланган. Aгар бу таҳдид давом этаверса, 2050 йилга бориб Ер юзининг 95 фоизи яроқсиз ҳолга келади.

Чўлланган сувли ҳудудларнинг 87 фоизи охирги 300 йил ичида шундай ҳолга келган. Яна ҳам яқин тарихга қарайдиган бўлсак, чўлланишнинг 54 фоизи охирги 100 йилга тўғри келган. Жанубий-Шарқий Осиё ва Aфрикада бу жараён ҳамон давом этмоқда. Ўзбекис­тонда эса ҳар дақиқада 9 квадрат метр ҳудуд чўлланиб боряпти.

Тасаввур қиляпсизми, ҳар дақиқада! Бу эса ўз навбатида яшил ҳудудларни кўпайтириш ва борларини асраш ҳар доимгидан ҳам долзарб эканлигининг исботидир.

Экологик ва геоэкологик муаммолар кун сайин ўсиб бормоқда. Аммо чўлланишга қарши кураш масаласи ҳозирча кун тартибида эмас. Бу вазият фожиали якун топмаслиги учун чўл ҳудудида ўсган бута, дарахтларнинг аҳоли томонидан аёвсиз кесилишини бутунлай тўхтатиш керак. Қишга тайёргарлик вақтида дарахтларни кесмасликни, чўл ҳудудида ўсаётган ўсимликнинг қирқилишига йўл қўймаслик кераклигини медианинг кучидан фойдаланиб аҳолимиз онгига сингдириш ҳам бугун олдимизда турган энг долзарб масалалардан биридир.

Бундан ташқари, нефть-газ конларини қазиб олиш учун ҳаракатланадиган машиналарнинг тўхтовсиз юриши натижасида чўл ўсимликларига зарар етиб, улар кўкармай қолиши ҳам кўп кузатиладиган ҳолат. Машиналарнинг турли йўлдан юрмасдан, битта йўлдан юришини таъминлаш орқали автомобиль ғилдираги остида қолиб кетаётган ўсимлик­ларнинг ўсишига ёрдам бериш мумкин.

Умуман олганда эса инсоннинг табиатга бўлган муносабатини яхшилаш керак. Бунда экологик маданиятни, инсонларнинг табиатга меҳрини ошириш лозим. Инсон – табиатнинг бир бўлаги. Табиатдан унга зарар етказмасдан фойдаланиш бу кун учун қонуният бўлмоғи лозим.

Бу ҳақида урбанист Искандар Солиев шундай дейди: «Самарқанд, Навоий, Бухоро, Қашқадарё – умуман олганда Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларидаги қум бўрони видеоларини кўрган бўлсангиз керак?! Қўрқинчлия?! Бундан буёғига бундан ҳам қаттиқ бўлади. Прогнозлар айтилганидан эрта келди.

– Муаммоларга қандайдир амалий ҳаракатлар етарли бўлмаётгани, бўлса ҳам флешмобдек ўтиб унутилиб кетилиши (масалан ҳар йили икки мартадан дарахтлар экилиб қуритилади);

– Тадбиркорлар бино қураётганда мен кесган биргина дарахт билан экологияга ҳеч нима бўлмайди қабилида ўйлаши;

– Сувнинг охири йўқдек исрофгарчилик билан ишлатилиши;

– Ҳар қадамда автомобиль ювиш жойларининг очилиши;

– Ҳар қадамда тартибсиз қурилишлар;

– Далаларда исроф бўлаётган сув;

– Шаҳар кўчаларида майсалардан ташқари асфальтга ҳам сув сочадиган гейзерлар...

Афсуски, бу рўйхатни узоқ давом эттириш мумкин. Сувда аста-секин қайнаётган қурбақага ўхшаб, секинлик билан Ўзбекистонни чуқурликка итармоқдамиз. Кўз ўнгимизда рўй бераётган ўзгаришларни кўрмаслик учун қандай одам бўлиш керак — билмадим.

Бугундан табиатга эътиборни ўзимиздан бошлайлик, фарзандларимиз ҳам балки биздан кўриб ўрнак олар, агар унгача иқлим мигрантларига айланмасак...»

Атрофимиздаги дарахтлар ва энг муҳим ҳаётий эҳтиёж бўлган сув инсониятнинг тўлақонли яшаши учун ҳаётий аҳамиятга эга эканини чуқур англаш ва ўсиб келаётган авлодга ҳам англатадиган вақт аллақачон келган.

Фақат дарахтлар, ўсимликларни асраш ва тириклик манбаи бўлмиш сувни тежаш орқалигина биз ўзимизни қутқаришимиз мумкин. Ана шулар бизни кечагидек табиий офатлардан ҳимоя қила олади. Шундай экан, вақт борида этагимизни йиғиштириб, экологик маданият бу шунчаки гап эмаслигини англаб етайлик, бундай фожиаларга, табиатнинг «огоҳлик қўнғироғи»га  бармоқ орасидан қарамайлик.

 

Саида ИБОДИНОВА,

«Oila va TABIAT» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔31

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔219

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔216

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 31    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 219    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 216    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 344    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 515    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар