Оҳангарондаги чиқинди полигони ёқиб юборилди... ми?
Иссиқ кунларда чиқинди полигонларида нега аланга чиқмоқда?
БатафсилМетеорологларнинг хабар беришича, 2023 йил 3 июль, душанба тарихдаги энг иссиқ кун бўлди – ўша кунги бутун сайёрадаги ўртача ҳарорат етти йил олдин ўрнатилган рекордни янгилади.
АҚШнинг «Атроф муҳитни прогнозлаш миллий марказлари» давлат агентлиги олимлари томонидан эълон қилинишича, 3 июль куни ўртача глобал ҳарорат Цельсий бўйича 17,01 даражага етди. 2016 йилнинг августида қайд этилган аввалги рекорд 16,92 даража эди.
Олимларнинг фикрича, буғланиш туфайли умумий иқлим ўзгариши ва Эль-Ниньо табиий ҳодисасининг бошланиши ҳозирда янги ҳарорат рекордларини ўрнатишга олиб келади.
Бу йил Испанияда ва кўплаб Осиё мамлакатларида баҳорги рекорд иссиқлик кузатилди. Шунингдек, дунё океанининг турли қисмларида, масалан, Шимолий денгизда сув ҳароратининг аномал кўтарилиши аниқланган. Июнь ойида рекорд даражадаги иссиқлик Хитойнинг шимоли-шарқини қамраб олди: Пекинда 60 йил ичида биринчи марта 41+ қайд этилди.
Reuters маълумотларига кўра, Антарктидада, Украинанинг «Академик Вернадский» станциясида июль ойида янги рекорд қайд этилган – Цельсий бўйича 8,7 даража юқори. Антарктидада ҳозир қиш. Тўғри, Украина станцияси Жанубий қутбдан анча узоқроқда жойлашган.
Олимларнинг аниқлик киритишича, 3 июль куни 1979 йилдан бери об-ҳавонинг сунъий йўлдош орқали кузатилиши бошланганидан бери энг иссиқ кун бўлган. Аммо улар бу XIX аср охиридан бери олиб борилган мунтазам илмий кузатишлар тарихида ҳам рекорд эканига аминлар.
Иссиқ кунларда чиқинди полигонларида нега аланга чиқмоқда?
БатафсилЎзбекистон Республикасининг «Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сон қарорига мувофиқ экологик экспертиза соҳасида янги тартиблар жорий этилди.
БатафсилАтмосфера мусаффолигини сақлаш, унга зарар етказувчи омилларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш аҳоли саломатлиги, жонли табиат ҳаёти учун энг муҳим ҳисобланади.
Батафсил