Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Асрамас эканмиз, унда экспорт қилиб сотайлик, нима дейсизлар?..

Ҳозирги жазирамада ҳеч бўлмаганда кунига икки марта газланмаган оддий сув сотиб оляпмиз. Ярим литр сувнинг нархи эса ўртача икки-уч минг сўм. Бундан чиқадики, бир литр оддий сув олти минг сўмга айланяпти. Зўр-а?..

Асрамас эканмиз, унда экспорт қилиб сотайлик,  нима дейсизлар?..

Энди уйимизда бир кунда қанча ичимлик сув­ни исроф қилаётганимизни бир кўз олдимизга келтирайлик. Айни паллада тарвуз-қовунлар, турли ҳўл меваларни совутиш учун ҳам уларни устига сув кранларини очиб қўямиз. Узун резина ичак орқали бутун ҳовлига тоза сувни сепамиз. Ҳозир ариқлардан ҳам сув келмай қолгани боис ҳовлидаги экинларни, гулларни ҳам тоза ичимлик сувда суғоришимизга қанча сув сарф бўляпти, деб ўйлайсиз? Юз литр, минг литр, ўн минг литр эҳтимол...

Энди буларнинг ҳисоб-китобига бир эътибор қаратсак. Юқорида айтганимиздек бир литр ичимлик сув нархи 6 минг сўм бўладиган бўлса, 100 литри 600 минг, минг литри 6 миллион сўмни ташкил этади. Энди айтинг-чи, сиз ҳар куни ҳовлингизга сепадиган сувнинг баҳоси қанча бўлади? Минг литр сепсангиз олти миллион бўлар экан, қанча миқдорда сув сепасиз? Бордию уйингизга кириб борган мана шу сувни ҳам шундай қиммат нархда сотиб олсангиз, ҳовлингизга ҳар куни 6 миллион сўмга, ана борсин, 600 минг сўмга сув олиб сепармидингиз?

Шу ўринда маълумот учун яна бир нарсани келтириб ўтиш зарур деб ҳисоблайман. Мутахассисларнинг фикрига кўра, 1 килограмм картошкани етиштириш учун тахминан 500 литр сув сарфланар экан. Бордию шу беш юз литр сув ичимлик сув бўладиган бўлса, бунинг нархи (юқоридаги таққослов бўйича) уч миллион сўмни ташкил қилади. Хўш, энди ўйлаб кўрайлик биз бундай йўл тутиш орқали нима йўқотяпмиз-у, нимага эришяпмиз? Ичимлик сувда суғорилаётган яна қандай экинларимиз бор? Уларга қанча сув исроф бўляпти? Балки, полиз экинларидан ташқари, манзарали дарахтлар, турли мақсадларда фойдаланиладиган теракларни суғоришда ҳам ичимлик сувни оқизиб қўядиган ҳамюртларимиз ҳам йўқ эмас.

Шулар тўғрисида фикр юрита туриб бир нарсани ўйлаб қоламан. Ҳозирда кўплаб мамлакатларда тоза ичимлик сув камайиб бораётгани туфайли дунёда бундай тозаланган ва қадоқланган сувларга талаб ошиб бормоқда.

БМТнинг «Атроф-муҳит муҳофазаси» дас­тури маълумотига кўра, ҳозирда ер шари аҳолисининг қарийб 40 фоизи тоза ичимлик сув етишмаслигидан азият чекмоқда. Ҳар йили тоза ичимлик сув танқислиги туфайли 1,2 млн. киши турли хил хасталикларга дучор бўлади, 5 млн. киши ифлосланган ва сифатсиз сувдан истеъмол қилишга мажбур.

Демакки, тоза сувимизни экспорт қилсак яхшигина даромадга эга бўлишимиз мумкин. Нима дедингиз? Ўйлаб кўринг, оқиб турган тайёр чучук сувни яна бир бор фильтрлаш ва қадоқлашга баъзи бир маҳсулотларни ишлаб чиқаришга сарф қилинганидек ҳаражат кетмайди. Хомашё излаб ҳар томонга чопиш ҳам шарт эмас. Йўқ жойдан бир литри олти минг сўм бўлиб турибди. Шундай экан, ўртача баҳоси тўрт минг сўм бўладиган бир килограм картошка етиштириш учун беш юз литр сувни исроф қилгандан кўра, ўша беш юз литр сувни чет давлатларга экспорт қилиб, уч миллион даромад қилганимиз ва мазкур даромаддан бир килогармм эмас ўн килограмм, юз килограмм картошка сотиб олганимиз арзонроқ тушмайдими? Нима қиламиз ҳаммамиз бир-биримизни тергаб, сувни тежаб ишлатишга чорлаб, яна бекордан-бекорга сувни ерга оқизиб.

«Ичимлик сувни исроф қилишдан тийилайлик», «Чучук сув туганмас эмас» деган гаплар қанча айтилмасин, баъзи тоифадаги одамлармиз барибир буни парвосига ҳам келтирмаяпти-ку. Ичимлик сув етишмовчилигидан азият чекаётган одамлар ҳолатини кўриб ҳам керакли хулоса чиқаришмаяпти-ку. Худдики, бизнинг юртимизда ичимлик сув ҳеч қачон тугаб қолмайдигандек. Келинг, ундан кўра сувсизликдан қийналаётган давлатларга сувимизни сотайлик. Ҳам савоб, ҳам даромад бўлади.

Аминманки, ҳозир бу гапларни ўқиётганларнинг кўпчилиги сувни қадоқлаб, экспорт қилиш ҳақидаги таклифни қанчалик аҳмоқона эканлиги хусусида ўйлаяпти. Полиз экинлари ва меваларни ичимлик сувни соатлаб очиб қўйганча совутмаслик, шахсий машиналарни жуда кўп сувни исроф қилганча ювмаслик, эътиборсизлик билан кранларни очиқ қолдирмаслик ҳақидаги шаблон гаплар эса ҳар доимги гап. Шундай эмасми?

Аммо хавотирланишга сира ўрин йўқ. Мен айтаётгандек халқимизга сувни тақсимлаб бериб, чет мамлакатларга кўпроқ экспорт қилиш ҳақидаги аҳмоқона таклифим ҳеч қачон амалга ошмайди. Сабаби халқимиз ушбу табиий бойликдан эҳтиёжига яраша, эркин фойдаланиши, фаровон ҳаётда яшаши ҳар доим давлатимиз эътиборида бўлиб келган.

Мана сўнги вақтларда ҳам юртимизнинг қатор ҳудудларида эскириб қолган сув иншоотлари таъмирланиб янгиларига алмаштирилмоқда. Янги тармоқлар тортилиб, деярли ҳар бир хонадонга ичимлик сув кириб боришини таъминлаш чоралари кўрилмоқда. Бироқ бу шарт-шароитлар мазкур табиий бойликни истаганимизча исроф қилишимиз учун эмас, балки ҳеч бир ноқулайликларсиз фойдаланишимиз учун яратилмоқда.

Демак, сувдан оқилона фойдаланишимиз ва буни фарзанд­ларимизга ҳам болалигидан ўргатмоғимиз даркор. Зеро, бу ҳам экологик маданиятнинг бир кўринишидир.

 

Камолиддин РЎЗИМАТОВ




Ўхшаш мақолалар

Еган оғиз уялишимас,  қўрқиши керак:  қонунчиликдаги  кескин  ўзгаришлар

Еган оғиз уялишимас, қўрқиши керак: қонунчиликдаги кескин ўзгаришлар

🕔18:03, 16.04.2026 ✔60

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида коррупцияга чек қўйиш ва аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида бўлди. Депутатлар томонидан кўриб чиқилган янги тартиблар нафақат жазо чораларини қатъийлаштириш, балки фуқаролар учун давлат хизматларини соддалаштиришни ҳам кўзда тутади.

Батафсил
Телефон  тузоғи

Телефон тузоғи

🕔15:30, 26.03.2026 ✔220

Дунё нега фарзандларини ижтимоий тармоқдан тўсмоқда?

Батафсил
Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

🕔11:02, 24.03.2026 ✔239

Ислом цивилизацияси марказининг очилиши халқимизнинг тарихий ўрни ва маънавий қудратини дунёга яна бир бор намоён этган муҳим воқелик бўлди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Еган оғиз уялишимас,  қўрқиши керак:  қонунчиликдаги  кескин  ўзгаришлар

    Еган оғиз уялишимас, қўрқиши керак: қонунчиликдаги кескин ўзгаришлар

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида коррупцияга чек қўйиш ва аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида бўлди. Депутатлар томонидан кўриб чиқилган янги тартиблар нафақат жазо чораларини қатъийлаштириш, балки фуқаролар учун давлат хизматларини соддалаштиришни ҳам кўзда тутади.

    ✔ 60    🕔 18:03, 16.04.2026
  • Телефон  тузоғи

    Телефон тузоғи

    Дунё нега фарзандларини ижтимоий тармоқдан тўсмоқда?

    ✔ 220    🕔 15:30, 26.03.2026
  • Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

    Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

    Ислом цивилизацияси марказининг очилиши халқимизнинг тарихий ўрни ва маънавий қудратини дунёга яна бир бор намоён этган муҳим воқелик бўлди.

    ✔ 239    🕔 11:02, 24.03.2026
  • Келажак  ҳам,  ёшларимиз  эртаси ҳам  экология билан ҳамоҳанг бўлади

    Келажак ҳам, ёшларимиз эртаси ҳам экология билан ҳамоҳанг бўлади

    Янги Ўзбекистоннинг энг катта стратегик ресурси бўлган навқирон авлод вакиллари жўшқин шижоати, креатив фикрлаши ва янгиликка интилувчанлиги билан инновацион ривожланиш ва барча жабҳада ижобий ўзгаришларнинг ҳаракатлантирувчи кучи ҳисобланади.

    ✔ 387    🕔 14:47, 12.03.2026
  • «Sea Breeze Uzbekistan» лойиҳаси экологик талабларга мосми?

    «Sea Breeze Uzbekistan» лойиҳаси экологик талабларга мосми?

    Бугунги кунда туризм соҳаси дунё мамлакатларида миллий иқтисодиётга салмоқли даромад келтирувчи тармоқлардан бири ҳисобланади. Мамлакатимизда ҳам ушбу соҳанинг жадал ривожланиши, айниқса экотуризм, агротуризм, археологик, этнографик ва экстремал ноанъанавий туризм йўналишлари тўғридан-тўғри табиат ва унинг бебаҳо ресурслари билан уйғунликда амалга оширилмоқда.

    ✔ 577    🕔 16:07, 19.02.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар