Табиат      Бош саҳифа

Ўч олмай қўймайди

Бугун бутун дунёда атроф муҳитнинг ифлосланиши, экологиянинг ёмонлашаётгани глобал муаммо ҳисобланяпти. Дунё ҳамжамиятида табиатни муҳофаза қилиш бўйича бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда. Шундай бир пайтда ҳар қанча огоҳлантириш­ларга қарамасдан айрим далаларда буғдой ўримидан сўнг пичаннинг қолган қисмига ўт қўйиб юбориш ҳолатлари кузатиляпти.

Ўч олмай қўймайди

Сомонпоя қолдиқлари ёниши натижасида атмосфера ҳавосига углерод оксиди, азот оксиди, олтингугурт оксиди каби заҳарли моддалар ажралиб чиқади. Бу эса инсон организмида сил ва саратон касаллигини келтириб чиқаради.

Бугун ўйлаб-ўйламасдан қўйилган ўт оқибатида ер унумдорлиги пасайиб кетади, тупроқ таркиби бузилади ва юқори ҳарорат туфайли кўплаб макро ва микро элементлар йўқолади. Оқибатда эса келгуси йилда ҳосилдорлик кескин камайиб кетади.

Бундан ташқари, кўтариладиган тутун далаларга туташган қишлоқлар аҳолисининг соғлиғига, айниқса, болалар саломатлигига путур етказади. Айнан ҳаводаги заҳарли газлар, атроф муҳит ифлосланиши туфайли бугунги кунда шифохоналарда номаълум аллергик хасталиклар, шунингдек, саратон, астма каби хафли касалликлар кўпаймоқда.

Яқин қўшнимиз бўлган Қозоғистон, Қирғизистон Республикаларида келиб чиққан ёнғин оқибатлари бугун биз ҳуш­ёр тортишимиз учун мисол эмасми?!

Яна бир нарса мени ўйлантиради. Нега айнан буғдой далалари ёниб кетади? Улар шунчаки ҳар йили ўзидан-ўзи ёнадими ёки уюштириладими? Бу эса ўт қўйган кимсаларнинг виждонига ҳавола. Болалигимизда ота-оналаримиз сувга тупурма, ҳайвонларга озор берма, дарахт­ларни синдирма, табиатга ўт қўйма деб қулоғимизга қуйишар, бунинг натижасида эса она табиатга меҳр қўйиб, ватанга садоқат туйғуси билан ўсиб улғайдик. Аслида ҳам тарбия оиладан бошланади. Шундай экан, фарзандларимизни болаликлариданоқ табиатга меҳр туйғуси билан ўстириш ҳар бир ота-онанинг энг олий вазифаси бўлиши керак. Шундай қилинса, юртга ҳам, жамиятга ҳам муносиб фарзандлар ўстирган бўламиз.

Бунинг учун, энг аввало, Ватанни севиш, уни муқаддас деб билиш керак. Ватанни севиш бу мамлакатимиз табиатини, бойликларини асраб-авайлаш, улардан тежаб-тергаб фойдаланиш, барчасини келажак авлод учун табиий ҳолда асраш ва кўпайтириш демакдир.

 

Хуршида ЮСУФЖОНОВА,

Экология вазирлиги Сирдарё вилоят

бошқармаси матбуот котиби




Ўхшаш мақолалар

10 кунда  белгиланмаган жойга чиқинди ташлаш билан боғлиқ қанча  ҳолат аниқланди?

10 кунда белгиланмаган жойга чиқинди ташлаш билан боғлиқ қанча ҳолат аниқланди?

🕔16:45, 30.10.2025 ✔9

Айни дамда мамлакатимиз бўйлаб тозалик ва озодалик ойлиги давом этмоқда. Ойлик доирасида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Бош прокуратура, Миллий гвардия ва Ички ишлар вазирлиги ходимларидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, атроф-муҳитни ифлослантириш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ўрганилмоқда ва тегишли чоралар кўрилмоқда.

Батафсил
Супургини  замонавий техникага айлантириш  вақти  келмадими?

Супургини замонавий техникага айлантириш вақти келмадими?

🕔16:33, 30.10.2025 ✔6

Ихтирочилар бор, аммо уларга буюртма берадиган мутасаддилар-чи?

Батафсил
Янги ҳуқуқий меъёр  Ёввойи  Ўсимликлар эътибордан  четда  эмас

Янги ҳуқуқий меъёр Ёввойи Ўсимликлар эътибордан четда эмас

🕔09:22, 23.10.2025 ✔29

Эндиликда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомникларнинг давлат ҳисобини юритиш янада такомиллаштирилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори қабул қилинди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар