Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиатни асраб-авашлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш айни дамда ҳар қачонгидан ҳам долзарб аҳамият касб этмоқда.
Буни теран англаган юртдошларимиз орасидан эса юқоридаги мақсадлар йўлида олға бораётган Ўзбекистон Экологик партияси аъзолари сафига қўшилиш истагини билдираётганлар ҳам кун сайин ортиб бормоқда.
Шулар қаторида Навоий вилоятида ҳам бир қатор юртдошларимиз партия аъзолари сафига қўшилди. Булар Навоий шаҳри «Дўстлик» агрофермаси ишчи-ходимлари, «Навоий сув таъминоти» МЧЖ Қизилтепа туман бўлими ходимлари ҳамда Зарафшон шаҳар Марказий кон бошқармасига қарашли «Темир йўл транспорт» бошқармаси ходимларидир.
Партия аъзолари сафига қўшилган ушбу юртдошларимизга Ўзбекистон Экологик партиясининг аъзолик билети ва кўкрак нишонлари топширилди.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔73
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил