Етти кун      Бош саҳифа

Истиқболли режалар – мамлакат тараққиётининг драйвери

Куни кеча Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти ўз лавозимига киришишига бағишланган тантанали маросимда мамлакатимиз ривожланишига хизмат қиладиган устувор вазифалар белгилаб берилди, муҳим ташаббуслар илгари сурилди.

Истиқболли  режалар – мамлакат тараққиётининг драйвери

Давлатимиз раҳбари келгуси етти йилга мўлжалланган стратегик мақсадларни кўрсатиб ўтди. Булар – қонунчилик ва ижро ҳокимиятини такомиллаштириш, ихчам ва самарали бошқарув тизимини ташкил этиш, ижтимоий соҳа ва хизматларни ривож­лантириш, тадбиркорлик учун имкониятларни кенгайтириш, иш ўринлари ва аҳоли даромадларини кўпайтириш кабилардир.

Дунёдаги зиддиятлар иқтисодиёт учун муаммолар келтириб чиқармоқда. Иқлим ўзгариши, табиий бойликлар ва сув ресурсларининг тобора тақчил бўлиб бораётгани ҳам барқарор ривож­ланишга салбий таъсир кўрсатмоқда. Мана шундай оғир ва таҳликали вазиятда халқимиз манфаатларига жавоб берадиган ягона тўғри йўлни – самарали ички ва ташқи сиёсат йўлини аниқ белгилаб олиш ва уни қатъий амалга ошириш лозимлиги қайд этилди.

Таъкидлаш жоиз, Янги Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида гапирганда, атроф муҳитни, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ҳамда улардан оқилона фойдаланиш бўйича бўлаётган ўзгаришларга ҳам алоҳида тўхталиш жоиз. Чунки охирги йилларда айни йўналишда улкан ишлар қилинди.

Жумладан, биргина 2022 йил давомида хавфлилик даражаси юқори ва ўрта бўлган металлургия, ёғ-мой, энергетика ва қурилиш материалларини ишлаб чиқарувчи 28 та йирик корхоналарда самарадорлиги 95 фоиздан кам бўлмаган 150 та чанг-газ тозалаш ускуналари модернизация қилинди. Бу орқали эса атмосферага 2,2 минг тонна чиқинди газларининг камайишига эришилди.

Бундан ташқари, 43 та атмосферага ташламалар ташловчи корхоналарда 307 та чанг-газ тозалаш ускуналари модернизация қилиниб, атмосфера ҳавосига таъсир хавфи юқори бўлган 44 та саноат корхоналарининг ифлослантириш манбаларида намуналар олиш ва таҳлил қилиш бўйича 69 та автомат станциялари, уларга туташ ҳудудларда жами 27 та стационар кузатиш пункт­лари ўрнатилиб, ягона геоахборот маълумотлар базасига тест режимида интеграция қилинди.

Шунингдек, кейинги йилларда Оролбўйида олиб борилаётган чора-тадбирлар юзасидаги барча миллий ташаб­буслар жаҳон ҳамжамияти томонидан кенг қўллаб-қувватланмоқда. Жумладан, халқаро миқёсда олиб борилган конструктив саъй-ҳаракатлар натижасида БМТнинг Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик асосида траст фонди ташкил этилди. Оролбўйи минтақасини экологик инновация ва технологиялар ҳудуди, деб эълон қилиш бўйича БМТнинг махсус резолюцияси қабул қилинди.

Оролбўйи минтақасини экологик инновация ва технологиялар ҳудуди, деб эълон қилиниши ўз навбатида, Орол денгизи қуриган тубида шўрланган ерларда экотизим ва барқарор турмуш даражасини таъминлаш, халқаро ташкилотлар билан инновация ва ерларнинг шўрланган ҳудудда экологик муаммоларни ҳал қилиш бўйича ҳамкорликни ташкил этиш, тажриба учун экспериментал майдонларни яратиш имконини беради.

Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясида ҳам Орол денгизи тубида қўшимча 500 минг гектар яшил майдон барпо этиб, унинг умумий ҳажмини 2,5 миллион гектарга етказиш вазифаси қўйилган. Бу ўз навбатида, Оролбўйи ҳудудида ўтган асрнинг иккинчи ярмидан бошланган экологик фожиа таъсирини камайтириш, одамлар ҳаётини яхшилаш ва уларнинг орзу-ниятлари амалга ошишига хизмат қилади.

Бир сўз билан айтганда, Ватанимизнинг равнақи ва ёрқин келажаги учун бир ёқадан бош чиқариб, биртану бир жон бўлиб, буюк мақсадларимиз йўлида фидокорона хизмат қилсак, албатта, кўзлаган марраларимизга эришамиз.

Наврўзбек ЮСУПОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик

палатаси депутати,

Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзоси




Ўхшаш мақолалар

Тозалик масъулиятдан бошланади

Тозалик масъулиятдан бошланади

🕔15:12, 23.07.2026 ✔9

Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.

Батафсил
Жиззахда 120 дан ортиқ ёшлар «плогинг»да бирлашди

Жиззахда 120 дан ортиқ ёшлар «плогинг»да бирлашди

🕔15:11, 23.07.2026 ✔10

Дунёда тобора оммалашиб бораётган «плогинг» – шунчаки спорт ёки оддий тозалик тадбири эмас. Бу саломатлик учун югуриш билан бирга атроф-муҳитга бефарқ бўлмаслик, ҳар бир одимда она табиатга меҳр ва масъулият кўрсатиш демакдир.

Батафсил
Депутат аралашуви билан  боғчага сув келди

Депутат аралашуви билан боғчага сув келди

🕔15:11, 23.07.2026 ✔11

Болалар тарбияланадиган мас­канда тоза ичимлик сувнинг узлуксиз бўлиши жигаргўшаларимиз саломатлиги учун энг бирламчи ва ҳаётий заруратдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тозалик масъулиятдан бошланади

    Тозалик масъулиятдан бошланади

    Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.

    ✔ 9    🕔 15:12, 23.07.2026
  • Жиззахда 120 дан ортиқ ёшлар «плогинг»да бирлашди

    Жиззахда 120 дан ортиқ ёшлар «плогинг»да бирлашди

    Дунёда тобора оммалашиб бораётган «плогинг» – шунчаки спорт ёки оддий тозалик тадбири эмас. Бу саломатлик учун югуриш билан бирга атроф-муҳитга бефарқ бўлмаслик, ҳар бир одимда она табиатга меҳр ва масъулият кўрсатиш демакдир.

    ✔ 10    🕔 15:11, 23.07.2026
  • Депутат аралашуви билан  боғчага сув келди

    Депутат аралашуви билан боғчага сув келди

    Болалар тарбияланадиган мас­канда тоза ичимлик сувнинг узлуксиз бўлиши жигаргўшаларимиз саломатлиги учун энг бирламчи ва ҳаётий заруратдир.

    ✔ 11    🕔 15:11, 23.07.2026
  • Депутат қурилиш ишларини ўрганди

    Депутат қурилиш ишларини ўрганди

    Экологик партиядан Бойсун туман Кенгаши депутати Б.Шукуров ўз сайлов округида амалга оширилаётган қурилиш, реконструкция ва таъмирлаш ишларини жойига чиққан ҳолда ўрганди.

    ✔ 44    🕔 13:27, 20.07.2026
  • Жамоатчилик экология назоратчиси бўлишни истайсизми?

    Жамоатчилик экология назоратчиси бўлишни истайсизми?

    18 ёшга тўлган Ўзбекистон фуқаролари Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг ҳудудий бош­қармаларига ёки info@eco.gov.uz электрон почта манзили орқали ариза топшириб, жамоатчилик экология назоратчиси бўлишлари мумкин.

    ✔ 41    🕔 13:20, 20.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар