Етти кун      Бош саҳифа

Партиямиз сафидаги ёшлар ўз сўзини айтишга тайёр

Ёшлар ҳар қандай жамиятнинг эртаси. Улар том маънода, Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги, бебаҳо хазинаси ҳисобланади. Зеро, Янги Ўзбекистон ёшлари  келажагимиз ва истиқболимиз пойдеворидир.

Партиямиз сафидаги ёшлар  ўз сўзини айтишга тайёр

Куни кеча Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитасида Ёшлар парламенти аъзолари, «Ёшлар қаноти», «Аёллар қаноти» томонидан жорий йил биринчи ярим йилликда қилинган ишлар ҳамда иккинчи ярим йилликдаги устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилиш аввалида Ўзбекис­тон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти ўз лавозимига киришишига бағиш­ланган тантанали маросимда давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон ёшларига билдирган ишончи хусусида сўз юритилди. Ўзбекистон Президентининг ёшларга қарата «Сизлар Ўзбекис­тон тарихига олтин ҳарфлар билан ёзиладиган буюк ишларни амалга оширишга қодирсиз. Ёшлик – ғанимат, вақт – ғанимат, фурсат борида отни қамчиланг! Давлатимиз, халқимиз яратиб бераётган имкониятларнинг қадрига етинг! Дунёга ўз сўзингизни айтинг!» деб айтган сўзлари ҳар бир йигит-қиз қалбида жаранглагани, катта мотивация бўлишини алоҳида қайд этишди.

Партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоят Кенгашларидаги ёш ходимлар, ёшлар ва аёллар қаноти фаоллари иштирок этиб ўзларининг таклиф ва фикрларини билдиришди. Шунингдек, партиянинг ёшлар ва аёллар қаноти томонидан 2023 йилнинг дастлабки ярим йиллигида амалга оширилган ишлар, мавжуд камчиликлар бирма-бир таҳлил қилиниб, иккинчи ярим йилликда амалга оширилиши кўзда тутилган ишлар атрофлича муҳокама қилинди.

– Бўлиб ўтган ушбу йиғилишда жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида партиямизнинг «Ёшлар қаноти» фаолларининг амалга оширган ишларини атрофлича таҳлил қилдик, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти Соғлиқни сақлаш, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси Нуриддин НУРИЛЛАЕВ. – Ёшларимиз  ўзларининг амалга оширган ишлари юзасидан маълумотлар берди. Келгуси режалари ҳақидаги фикрларини барча билан бўлишиб, энг муҳим деб топилган таклифлар галдаги режаларга киритилди. Белгиланган режалар албатта ёшларимиз келажаги учун муҳим аҳамият касб этади, деб ўйлайман.

Йиғилиш иштирокчиларининг таклиф ва ташаббуслари эшитилиб, энг муҳим деб топилганлари галдаги режаларга киритилди.




Ўхшаш мақолалар

Тойлоқда янги оилавий  поликлиника иш бошлади

Тойлоқда янги оилавий поликлиника иш бошлади

🕔10:24, 10.09.2026 ✔13

Ватанимиз Мустақиллигининг 35 йиллиги байрами арафасида Тойлоқ туман соғлиқни сақлаш бўлимига қарашли 2-тип, 3-сон Оилавий поликлиника ўз фаолиятини бошлади.

Батафсил
Деҳқонобод тоғлари  аҳолиси розими?

Деҳқонобод тоғлари аҳолиси розими?

🕔10:24, 10.09.2026 ✔14

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ноиба Иноятова Деҳқонобод туманидаги «Ғўроти» маҳалласи еттилиги фаолияти ва уларнинг иш самарадорлигини ўрганди.

Батафсил
Депутат Когон  шаҳридаги тиббиёт  муассасасида

Депутат Когон шаҳридаги тиббиёт муассасасида

🕔10:23, 10.09.2026 ✔15

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ойбек Раҳимов Когон шаҳридаги оилавий поликлиника фаолиятини ўрганди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тойлоқда янги оилавий  поликлиника иш бошлади

    Тойлоқда янги оилавий поликлиника иш бошлади

    Ватанимиз Мустақиллигининг 35 йиллиги байрами арафасида Тойлоқ туман соғлиқни сақлаш бўлимига қарашли 2-тип, 3-сон Оилавий поликлиника ўз фаолиятини бошлади.

    ✔ 13    🕔 10:24, 10.09.2026
  • Деҳқонобод тоғлари  аҳолиси розими?

    Деҳқонобод тоғлари аҳолиси розими?

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ноиба Иноятова Деҳқонобод туманидаги «Ғўроти» маҳалласи еттилиги фаолияти ва уларнинг иш самарадорлигини ўрганди.

    ✔ 14    🕔 10:24, 10.09.2026
  • Депутат Когон  шаҳридаги тиббиёт  муассасасида

    Депутат Когон шаҳридаги тиббиёт муассасасида

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ойбек Раҳимов Когон шаҳридаги оилавий поликлиника фаолиятини ўрганди.

    ✔ 15    🕔 10:23, 10.09.2026
  • Чирчиқдаги мактаб  қишга тайёрми?

    Чирчиқдаги мактаб қишга тайёрми?

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Моҳира Ходжаева Чирчиқ шаҳридаги 21-сонли умумтаълим мактабининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ва иситиш тизими иши билан танишди.

    ✔ 15    🕔 10:23, 10.09.2026
  • Ғолиб бўлолмаган лойиҳа  ҳам эътибордан  четда қолмади

    Ғолиб бўлолмаган лойиҳа ҳам эътибордан четда қолмади

    Экологик партиядан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дилдора Камалова «Ташаббусли бюджет» жараёнининг 2026 йил 2-мавсумида овоз беришда ғолиб бўлолмаган Учтепа туманидаги 78-сонли умумтаълим мактабининг ҳолатини жойига чиқиб ўрганди.

    ✔ 16    🕔 10:22, 10.09.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар