Эшитдингизми?      Бош саҳифа

Ҳудудларда ичимлик сув нархларини ошириш бошланди

1 августдан Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида, 20 августдан Тошкент вилоятида ичимлик ва оқова сув хизматлари тарифлари оширилади, дея хабар бермоқда «Газета.uz».

Ҳудудларда ичимлик сув нархларини  ошириш  бошланди

«Ўзсувтаъминот» компанияси маълумотларига кўра, 20 августдан бошлаб Тошкент вилоятида тарифлар оширилган. Янги нархлар халқ депутатлари вилоят кенгашининг 19 июлдаги қарори билан тасдиқланган.

«Тошкент сув таъминоти» корхонаси абонентлари учун аҳолига сувнинг кубометри тарифи 950 сўмдан 1700 сўмга (ҚҚСсиз), бюджет ва улгуржи ташкилотлари учун 4000 сўмдан 7000 сўмгача оширилади.

Аҳоли учун оқова сув хизматлари тарифи 1 кубометр учун 700 сўмдан 850 сўмга (ҚҚСсиз), бюджет ва улгуржи ташкилотлари учун 1300 сўмдан 1850 сўмга оширилди.

Шу билан бирга, Тошкент вилоятида фаолият юритувчи «Чимён-Чорбоғ сув таъминоти» ва «Мусаффо оби ҳаёт» корхоналари абонентлари учун ҳам тарифлар оширилмоқда.

Аввалроқ «Сурхондарё сув таъминоти» корхонаси Сурхондарё вилоятида 1 август­дан тарифлар оширилишини маълум қилган эди. Аҳолига сув учун тарифлар 1 кубометр учун 1150 сўмдан 2140 сўмга, канализация учун эса 650 сўмдан 950 сўмга кўтарилган (ҚҚСсиз).

1 августдан Қашқадарё вилоятида ҳам тарифлар оширилди — ичимлик сув учун 1000 сўмдан 2000 сўмга ва канализация учун 950 сўмдан 1000 сўмгача.

Тошкент шаҳрида ҳозирча тарифлар ошиши ҳақида хабар берилганича йўқ.




Ўхшаш мақолалар

Энди пенсияга чиқишда оворагарчилик бўлмайди:  фақат меҳнат  дафтарчангизни рақамлаштиринг!

Энди пенсияга чиқишда оворагарчилик бўлмайди: фақат меҳнат дафтарчангизни рақамлаштиринг!

🕔11:26, 30.06.2026 ✔73

Пенсия – бу ҳар бир инсоннинг меҳнати қадри, кексалик гаштини суриш учун давлат томонидан бериладиган кафолатланган ижтимоий ёрдам. Кўпчилик ҳалигача ёшга доир пенсия ва ижтимоий нафақани бир нарса деб ўйлайди, аслида эса уларнинг фарқи катта.

Батафсил
Ҳар йили  қанча ҳайвон «тажриба қуёнчаси»  сифатида йўқ қилинади?

Ҳар йили қанча ҳайвон «тажриба қуёнчаси» сифатида йўқ қилинади?

🕔09:10, 10.04.2025 ✔500

Дунё бўйича ҳар йили бир неча миллион ҳайвон таж­риба мақсадида йўқ қилинмоқда.

Батафсил
Диққат, танлов!    ЭКОЛОГИЯ, АТРОФ-МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВА ИҚЛИМ ЎЗГАРИШИ ВАЗИРЛИГИ

Диққат, танлов! ЭКОЛОГИЯ, АТРОФ-МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВА ИҚЛИМ ЎЗГАРИШИ ВАЗИРЛИГИ

🕔15:55, 10.01.2025 ✔579

ЎЗБЕКИСТОН ЁЗУВЧИЛАР УЮШМАСИ

2025 йил – Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили муносабати билан ижодкорлар ўртасида «Онажоним – табиат» ижодий ишлар танловини эълон қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар