Етти кун      Бош саҳифа

Мурғак қалбларга таскин бериб...

Соғлом ва бахтли ҳаёт кечириш инсон учун берилган энг улуғ неъматлардан ҳисобланади.

Мурғак қалбларга  таскин бериб...

Бироқ, гўдаклик чоғидан тузалмас дардга учраган ва навқирон ёшлик даврини касалхонада ўтказишга мажбур бўлган болалар кўзларидаги маъюсликни кўриш ҳар қандай инсонни изтиробга солади.

Ана шундай бемор болаларга касалликнинг сўнгги босқичида паллиатив ёрдам кўрсатиш, мурғак қалбли хаста болалар сўнгги нафасларигача меҳр, эътибор, парвариш, руҳий мадад қуршовида бўлиш мақсадида Президентимиз қарорига биноан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги ёрдамида Зангиота ихтисос­лаштирилган юқумли касалликлар шифохонаси негизида юртимиздаги биринчи болалар «Таскин» хосписи очилган эди.

Умрларининг сўнгги кунларини кечираётган мана шундай болаларни бироз бўлса-да бахтиёр қилиш, уларнинг кўнгилларига малҳам бериш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Носиржон Аминов, Ольга Литвинова, Муқаддас Тиркашева, Дилбар Усманова, Равшан Бегматов ва Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар Кенгаши раиси Севара Файзиева ҳамда Миробод тумани Кенгаши раиси Дилдора Мавляновалар «Таскин» хосписида бўлишди. Болалар билан дилдан суҳбат қуриб, уларга руҳан мадад беришди.

Асосий мақсад – онкологик касалликларга чалинган ва оғир дард билан курашаётган болаларни бироз бўлса-да бахтиёр қилиш, уларга ҳамдард бўлиш, мурғак қалблардаги орзу-
умидларни эшитиш эди. Ўзбекистон Экологик партияси фаоллари болажонлар билан мароқли суҳбат қуришди. Уларга руҳан далда беришга, кўнгилларидаги орзу-ҳавасларини тинглашга, мурғак қалбларга таскин беришга ҳаракат қилишди. Болажонларга ширинликлар ва эсдалик совғалари тақдим этишди.

 

ЎЭП Тошкент шаҳар

партияташкилоти

Матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Аҳоли тиббий  хизмат сифатидан  розими?

Аҳоли тиббий хизмат сифатидан  розими?

🕔16:31, 04.09.2026 ✔73

Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.

Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни  эшитди

Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди

🕔16:31, 04.09.2026 ✔77

Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.

Батафсил
«Турон»  обод бўлмоқда

«Турон» обод бўлмоқда

🕔14:34, 14.08.2026 ✔162

Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Аҳоли тиббий  хизмат сифатидан  розими?

    Аҳоли тиббий хизмат сифатидан  розими?

    Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.

    ✔ 73    🕔 16:31, 04.09.2026
  • Депутат Қибрайда сайловчиларни  эшитди

    Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди

    Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.

    ✔ 77    🕔 16:31, 04.09.2026
  • «Турон»  обод бўлмоқда

    «Турон» обод бўлмоқда

    Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.

    ✔ 162    🕔 14:34, 14.08.2026
  • Экологияда  сунъий  интеллект

    Экологияда сунъий интеллект

    Экологик партия Сирдарё вилоят кенгаши раиси Ойбек Каримов иштирокида Алишер Навоий номидаги Сирдарё вилояти Ахборот-кутубхона марказида «Стартап ва инвес­тиция экотизими» мавзусида раҳбар ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.

    ✔ 146    🕔 14:33, 14.08.2026
  • Тозалик масъулиятдан бошланади

    Тозалик масъулиятдан бошланади

    Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.

    ✔ 138    🕔 15:12, 23.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар