Ўзбекистон Экологик партияси Олмазор туман кенгашининг ярим йил якунлари ва келгусидаги устувор вазифалар ҳақидаги йиғилиши ҳам қизғин муҳокамалар билан ўтди.
Унда партиянинг туман кенгаши аъзолари олиб борилаётган фаолиятда бошқаларга ўрнак бўлиши зарурлигига эътибор қаратилди. Айниқса, пойтахтдаги ҳар бир вазият ҳар доим ҳушёр ва сергак бўлишни талаб этади. Жойлардаги экологик муаммоларни биргаликда бартараф этишда партия аъзолари, кўнгилли-экофаоллар, фидойи юртдошларимиз билан биргаликда ҳаракат қилиш муҳимлиги таъкидланди.
– Ўтган олти ой давомида Олмазор туман партия ташкилоти томонидан қатор амалий ишлар қилинди, – деди Олмазор туман партия ташкилоти раиси Шаҳноза Умархўжаева. – Келгусида биз ўз фаолиятимизни янада самаралироқ ташкил қилишга жамоамиз билан биргаликда астойдил ҳаракат қиляпмиз. Шу мақсадда Кенгаш фаолиятини янада яхшилашни кўзда тутиб, ғайрат-шижоатли янги аъзоларни жалб этяпмиз. Ўйлаймизки, бу ишларнинг барчаси ўзининг муносиб натижасини кўрсатади.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔73
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил