Ўзбекистон Экологик партияси Нукус шаҳар партия ташкилоти ўтган олти ой давомида ўз олдига қўйган вазифаларини муваффақиятли уддалай олди.
Бунда партиянинг туман кенгаши аъзолари Аёллар ва Ёшлар қаноти, туман кенгаши депутатлари, корхона ва ташкилотларнинг раҳбарлари ҳамда кўп сонли экофаоллар билан биргаликда олиб борилган ишлар кутилган натижани бермоқда. Экологик тадбирларни ўтказишдаги уюшқоқлик ва дахлдорлик ҳисси барчанинг бир ёқадан бош чиқариб ишлашида асосий омил бўлди.
Йиғилишда ўзига хос экологик ҳудудда ҳаёт кечираётган юртдошларимиз келгусида ноқулай экологик вазият хатарини янада камайтириш учун қилиниши зарур бўлган ишлар режасини муҳокама қилишди. Шунингдек, партия туман кенгашининг Аёллар ва Ёшлар қаноти етакчиларини сайлаш масалалари кўриб чиқилди.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔73
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил