Бугунги кунда ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида кўплаб ипотека кредитлари, субсидиялар ажратилмоқда. Шу ўринда савол туғилиши табиий: кимлар ёш оила ҳисобланади? Таҳририятимизга келган кўпгина саволлардан кўриниб турибдики, ёш оилалар рўйхатига кириш учун ёш чегараси кўпчиликка маълум эмас.
Қашқадарёлик Фарангиз Примова ҳам айни шу масалада савол йўллаган: «Турмуш ўртоғим билан ёш оила сифатида имтиёзли шартлар асосида кредитга уй олмоқчи эдик. Менинг ёшим 25 да, турмуш ўртоғим эса 32 ёшда. Сўрамоқчи бўлганим, биз ёш оилалар рўйхатига кирамизми ёки ёш оила бўлишнинг ҳам алоҳида шартлари борми?»
Ушбу саволга амалиётчи юрист Ҳасан Мамаюсуповдан жавоб олдик:
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 февралдаги ПФ-4962-сонли Фармонига асосан, ёш оила тоифасига турмуш қурганларнинг ёши 30 ёшдан ошмаган ёки болаларни 30 ёшдан ошмаган ота-онадан бири, шу жумладан, турмушидан ажрашган эркак ёки аёл ҳамда бева эркак ёки бева аёллар киритилиши белгиланган. Демак, ҳар қандай ҳолатда ҳам ёш оила бўлиш учун эр-хотиннинг ёши 30 ёшдан ошмаган бўлиши керак.
Юқоридаги асос бўйича, сизнинг оилангиз охирги марта бундан икки йил олдин ёш оила бўлган. Турмуш ўртоғингиз 32 ёшда бўлгани сабабли айни дамда сизлар ёш оилалар рўйхатига киритилмайсизлар ва айнан ёш оилаларга бериладиган имтиёзли шартлар билан кредитга уй-жой ололмайсизлар. Бунинг ўрнига сизлар уй-жой учун субсидия олишга ариза берсангиз бўлади».
Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?
🕔07:32, 04.08.2025
✔125
Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шаклланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.
Батафсил
Фаровонлик нима?
🕔12:10, 15.05.2025
✔182
Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.
Батафсил
Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган
🕔15:59, 12.12.2024
✔371
Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.
Батафсил