Оҳангарондаги чиқинди полигони ёқиб юборилди... ми?
Иссиқ кунларда чиқинди полигонларида нега аланга чиқмоқда?
БатафсилЖаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ёз жазирамасидан сақланишга ёрдам берадиган тавсияларни эълон қилди.
Узоқ вақт давомида ташқарида бўлишдан сақланинг, айниқса, кечаси;
Жазирамада жисмоний фаолиятни чеклашга ҳаракат қилинг;
Болалар ва ҳайвонларни ёпиқ автомобиль ичида қолдирманг;
Нормал тана ҳароратини сақлаб туришга ҳаракат қилинг;
Кўпроқ суюқлик ичинг (алкогол, кофеин ва шакарли суюқликлардан ташқари);
Енгил кийим кийинг, тунда енгил чойшаб тутинг;
Салқин душ қабул қилинг;
Иложи бўлса, кунига 2-3 соатни салқин жойда ўтказишга ҳаракат қилинг;
Кечаси хоналарда ҳаво алмаштириш, кундузи эса дераза ва пардаларни ёпиб, кераксиз электрон қурилмаларни ўчириш орқали уйингизни салқин тутинг (электрон ускуналар исиб, хона ичидаги ҳароратни ошириши мумкин);
Сурункали касаллигингиз бўлса ёки бир вақтда бир нечта дори-дармонларни қабул қилсангиз, шифокорингизга мурожаат қилинг;
Агар бошингиз айланса, кучсизлансангиз, ортиқча хавотир босаётган бўлса ёки қаттиқ ташналик ва бош оғриғини ҳис қилсангиз, тезкорлик билан салқин жойга ўтинг;
Атрофдагиларга ёрдам беринг: яқинларингиз, шу жумладан, ёлғиз яшайдиган кекса одамларнинг соғлиғидан мунтазам хабардор бўлиб туринг.
Иссиқ кунларда чиқинди полигонларида нега аланга чиқмоқда?
БатафсилЎзбекистон Республикасининг «Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сон қарорига мувофиқ экологик экспертиза соҳасида янги тартиблар жорий этилди.
БатафсилАтмосфера мусаффолигини сақлаш, унга зарар етказувчи омилларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш аҳоли саломатлиги, жонли табиат ҳаёти учун энг муҳим ҳисобланади.
Батафсил