Китоб туманидаги мавжуд корхона ва ташкилотлар, тадбиркорлик субъектлари ҳамда аҳоли хонадонлари босқичма-босқич яшил энергияга ўтмоқда.
Шу пайтгача туманда жами 232 та, қуввати 1102 кВт/соат электр энергияни етказиб беришга мўлжалланган қуёш фотоэлектр панеллари ўрнатилди. Шулардан 38 таси (506 кВт/соат) ижтимоий соҳа ва давлат ташкилотлари, 52 таси (400 кВт/соат) тадбиркорлик субъектлари, 142 таси (196 кВт/соат) аҳоли хонадонлари ҳиссасига тўғри келмоқда.
Шунингдек, ҳудуддаги 3 та умумий овқатланиш шохобчаларига 30 кВт/соатлик, 6 та тўйхонага 60 кВт/соатлик, 10 та дорихонага 50 кВт/соатлик ва 25 та ҳудудий саноат корхоналарига 750 кВт/соатлик қуёш панелларини ўрнатиш бўйича ишлар ташкил этилмоқда.
Ҳозирги кунда яна 60 нафар фуқаро билан янги шартномалар тузилиб, 180 кВт/соатлик худди шундай қуёш панеллари ўрнатиш ишлари давом этмоқда.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔73
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил