Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Ёзнинг жазирамасидан ҳам, қишнинг қаҳратонидан ҳам фақат яшил масканлар ва дарахтларгина бизни қутқара олади

Дарахтлар ҳаётимизда муҳим роль ўйнашини охирги йилларда кўп ва хўп такрорлаяпмиз. Улар карбонат ангидридни биз нафас олувчи кислородга айлантириб беради, иссиқ кунда салқинликни ҳадя этади, ширин меваларсиз, албатта, ҳаётимизни тасаввур қилиш қийин.

Ёзнинг жазирамасидан ҳам,  қишнинг қаҳратонидан ҳам  фақат яшил масканлар ва  дарахтларгина    бизни қутқара  олади

Бундан ташқари, бугунги жазирама иссиқ ҳавода дарахтзор бўлган салқингина жой билан жазиллаган асфальт-бетон ҳудуд орасидаги фарқни танамиз яққол ҳис қилмоқда.

Яшил ҳудудларда биохилма-хиллик ривожланади. Маълумотларга кўра, бир дарахт турининг йўқолиши 30 турдаги ҳайвон турларининг йўқолиб кетишига сабабчи бўлади, битта дона дарахт эса ерни эрозиядан сақлайди ва тупроқни мустаҳкам ушлайди.

Шунингдек, дарахтларнинг илдизлари сувни фильтрлаб, сувларнинг сифатини яхшилайди. Сув буғи ажратиб чиқариб, об-ҳаво ҳароратини мўътадил сақлаб туришга ёрдам беради. Бу айниқса Марказий Осиёнинг кескин-континентал иқлимида жуда фойдали ва зарурдир. Дарахтлар инсонларни шовқиндан ҳимоя қилади. Шаҳар архитектурасига чирой бахш этиб, табиатнинг фауна ва флорасига ҳисса қўшади.

 

Яшил масканлар нима учун долзарб?

Яшил ҳудудлар ҳақида гап бошлашдан олдин улар нима учун кераклигини ҳам эслатиб ўтиш жоиз.

Айнан Марказий Осиё минтақаси, айниқса бизнинг мамлакатимиз учун боғ-роғлар ва яшил ҳудудларнинг кўпайиши жудаям муҳимдир. Мисол учун, бундан бир неча ўн йиллар аввал 1 кишига 50-60 квадрат метр яшил майдонни ташкил қилган. Аммо бизнинг жазирама шароитда Ўзбекистонда 1 киши учун 100-200 квадрат метр яшил майдон талаб қилинади. Хўш, айни пайтдаги ҳолат бу талабга қанчалар жавоб бера олади?

Ҳар йили дунё бўйлаб 12 миллион гектар, 1 дақиқада эса 23 гектар ер чўлланади. Ҳозир Ер юзининг 75 фоизи чўлланган. Чўлланган сувли ҳудудларнинг 87 фоизи охирги 300 йил ичида шундай ҳолга келган. Яна ҳам яқин тарихга қарайдиган бўлсак, чўлланишнинг 54 фоизи охирги 100 йилга тўғри келади. Жанубий-Шарқий Осиё ва Aфрикада бу жараён ҳамон давом этмоқда. Ўзбекистонда эса ҳар дақиқада 9 квадрат метр ҳудуд чўлланиб боряпти.

Тасаввур қиляпсизми, ҳар дақиқада. Бу эса ўз навбатида яшил ҳудудларни кўпайтириш ва борларини асраш ҳар доимгидан ҳам долзарб эканининг исботидир.

Экологик ва геоэкологик муаммолар кун сайин ўсиб бормоқда. Аммо чўлланишга қарши кураш масаласи ҳозирча кун тартибида эмас. Бу вазият фожиали якун топмаслиги учун чўл ҳудудида ўсган бута, дарахтларнинг аҳоли томонидан аёвсиз кесилишини тўхтатиш керак.

Бундан ташқари, нефть-газ конларини қазиб олиш учун ҳаракатланадиган машиналарнинг тўхтовсиз юриши натижасида чўл ўсимликларига зарар етиб, улар кўкармай қолиши ҳам кўп кузатиладиган ҳолат. Машиналарнинг турли йўлдан юрмасдан, битта йўлдан юришини таъминлаш орқали автомобиль ғилдираги остида қолиб кетаётган ўсимликларнинг ўсишига ёрдам бериш мумкин.

Умуман олганда эса, инсоннинг табиатга бўлган муносабатини яхшилаш керак. Бунда экологик маданиятни, инсонларнинг табиатга меҳрини ошириш лозим. Инсон – табиатнинг бир бўлаги. Табиатдан унга зарар етказмасдан фойдаланиш бу кун учун қонуният бўлмоғи лозим.

Атрофимиздаги дарахтлар инсониятнинг тўлақонли яшаши учун ҳаётий аҳамиятга эга эканини чуқур англаш ва келажак ўсиб келаётган авлодга ҳам англатадиган вақт аллақачон келган. Бунда бой берилган ҳар бир лаҳза учун келажак авлод, фарзанд­лар ва набиралар ўз соғлиғи, экологик муаммоларга тўқнаш келадиган ҳаёти учун чўл ҳудудида ўсган бута, дарахтларнинг аҳоли томонидан аёвсиз кесилишини тўхташ керак.

 

Турли қурилишлар, йўлларни кенгайтириш ёки куз-қишки тайёргарлик баҳонасида дарахтларни кесиш ҳолатларини бутунлай тўхтатмасак, атроф муҳит муҳофазасида бирор натижага эришиш даргумон.

 

Атрофимиздаги дарахтлар инсониятнинг тўлақонли яшаши учун ҳаётий аҳамиятга эга эканини кўп бора таъкидладик. Яшил олам, айниқса, диққинафас шаҳар ҳавосини 2-8 даражага салқинлаштиради. Битта дарахт йилига 15 минг литргача сувни тупроқда сақлайди. Дарахтларнинг атроф муҳитга бераётган фойдаси туфайли мегаполислар ҳар йили 150 миллион долларга яқин маблағ тежайди. Демак, яшилликнинг кўпайиши ҳам даромадни тежашда, ҳам инсонлар саломатлигини сақлашда, бу орқали инсонлар ёмон экология сабабли йўлиқадиган хасталикларнинг олдини олиб, уларнинг ҳам кармонига фойда келитиришда муҳим аҳамиятга эга.

Қолаверса, яшил ҳудудлар шаҳарда қулай экологик муҳитини шакллантиришда муҳим роль ўйнайди. Улар кислород чиқаради, чанг миқдорини камайтиради, шовқинни ютади ва ўзига хос микроиқлим яратади. Бундан ташқари, яшил ҳудудлар шаҳар аҳолисининг ҳиссий ҳолатига таъсир кўрсатади: шаҳарликлар бундай ҳудудларда сайр қилиши, вақтичоғлик қилиши мумкин, бунинг натижасида улар эстетик завқ олади, кайфияти кўтарилади.

Шаҳар яшил майдонларининг рекреацион, декоратив-бадиий функциялари билан бир қаторда, санитария-гигиеник аҳамиятини ҳам унутмаслигимиз керак. Улар атроф муҳитни заҳарли моддалардан тозалайди. Ўртача катталикдаги дарахт кунига уч кишининг нафас олиши учун зарур бўлган миқдорда кислород чиқаради.

Ўсимликлар шаҳар муҳитининг микроиқлимини яхшилайди, тупроқни, биноларнинг сиртини, йўл сиртини ҳаддан ташқари қизиб кетишдан ҳимоя қилади ва очиқ ҳавода бўлиш учун қулай шароит яратади. Ёзда шаҳарлардаги ҳаво ҳарорати яшил ҳудудларникига қараганда анча юқори бўлади.

Яшил майдонларнинг шовқинга қарши таъсири ҳақида қуйидаги фактни айтиш мумкин: турар-жой ва саноат ҳудудларида ўсимликлар шовқинни 2-2,5 марта камайтиради.

Экологиянинг яхшиланиши, шаҳарда турли қулайликлар вужудга келиши, аҳолининг дам олиши ва ижобий кайфиятда бўлиши одамларнинг фаоллигига, минтақанинг инвестициялар учун жозибадорлигига, қолаверса, туризм ривожланишига сабаб бўлади. Халқаро иқтисодий форум Европа шаҳарларидаги яшил ҳудудларга баҳо бериб бориши ҳам бежиз эмас.

Европа атроф муҳит агентлиги (EEA) маълумотларига кўра, дарахтлар билан қопланганлик даражаси Европанинг 38 пойтахтида ўртача 30 фоизни ташкил этади. Скандинавиядаги Осло шаҳри яшил майдонларнинг энг катта улушига эга – 72 фоиз, Швейцария­нинг Берн шаҳрида бу кўрсаткич – 53 фоиз, Словения пойтахти Люблянада – 50 фоиз.

Хўш, бизда-чи? Бизда бу ҳақида аниқ маълумотлар борми? Энг асосийси ҳар бир туманда одамларга бепул, шовқинсиз, салқин, уларнинг соғлиғи ва руҳиятига ижобий таъсир кўрсатадиган яшил ҳудудлар керак. Бу ҳудуд автомобиль ҳаракатидан холи бўлса, нур устига нур.

Нима қилмоқ керак?

Бугунги куннинг энг долзарб масалалари қаторининг биринчи ўринларини экологик муаммолар эгаллаб турибди. Қолаверса, сўнг­ги йилларда атмосфера ҳавосини яхшилаш зарурати ҳам шаҳарларда яшил майдонларни кўпайтириш муаммосини имкон қадар тезроқ ҳал қилишни тақозо этмоқда.

Шу муносабат билан, бош режалар, йирик лойиҳаларни тузишда улар яшил майдонларни йўқотиш ҳисобига амалга оширилмаслиги, аксинча лойиҳаларда қўшимча яшил майдонлар яратилиши албатта ҳисобга олиниши зарур. Янги турар жой биноларининг қурилишида яшил ҳудудлар, болалар учун ўйин майдончаси ва машиналар тўхташ жойлари истиқомат қилувчи аҳолининг сонига мутаносиб равишда бўлиши ҳам бугун учун долзарб аҳамиятга эга.

Тан олиш керак, экология ва атроф муҳит муаммоси глобал дардга айланиб улгурди. Муаммога қарши ҳар бир шахс, ҳар бир оила – бутун жамият бир бўлиб курашиши лозим. Зеро, экологик муаммоларнинг ҳал этилиши инсонлар саломатлиги, иқтисодий ривожланиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш каби энг долзарб масалаларнинг бирдан-бир ечими бўла олишини жаҳоннинг етакчи давлатларидаги тажрибалар исботлаб турибди.

 

Саида ИБОДИНОВА,

«Oila va TABIAT» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Еган оғиз уялишимас,  қўрқиши керак:  қонунчиликдаги  кескин  ўзгаришлар

Еган оғиз уялишимас, қўрқиши керак: қонунчиликдаги кескин ўзгаришлар

🕔18:03, 16.04.2026 ✔60

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида коррупцияга чек қўйиш ва аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида бўлди. Депутатлар томонидан кўриб чиқилган янги тартиблар нафақат жазо чораларини қатъийлаштириш, балки фуқаролар учун давлат хизматларини соддалаштиришни ҳам кўзда тутади.

Батафсил
Телефон  тузоғи

Телефон тузоғи

🕔15:30, 26.03.2026 ✔220

Дунё нега фарзандларини ижтимоий тармоқдан тўсмоқда?

Батафсил
Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

🕔11:02, 24.03.2026 ✔239

Ислом цивилизацияси марказининг очилиши халқимизнинг тарихий ўрни ва маънавий қудратини дунёга яна бир бор намоён этган муҳим воқелик бўлди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Еган оғиз уялишимас,  қўрқиши керак:  қонунчиликдаги  кескин  ўзгаришлар

    Еган оғиз уялишимас, қўрқиши керак: қонунчиликдаги кескин ўзгаришлар

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида коррупцияга чек қўйиш ва аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида бўлди. Депутатлар томонидан кўриб чиқилган янги тартиблар нафақат жазо чораларини қатъийлаштириш, балки фуқаролар учун давлат хизматларини соддалаштиришни ҳам кўзда тутади.

    ✔ 60    🕔 18:03, 16.04.2026
  • Телефон  тузоғи

    Телефон тузоғи

    Дунё нега фарзандларини ижтимоий тармоқдан тўсмоқда?

    ✔ 220    🕔 15:30, 26.03.2026
  • Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

    Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

    Ислом цивилизацияси марказининг очилиши халқимизнинг тарихий ўрни ва маънавий қудратини дунёга яна бир бор намоён этган муҳим воқелик бўлди.

    ✔ 239    🕔 11:02, 24.03.2026
  • Келажак  ҳам,  ёшларимиз  эртаси ҳам  экология билан ҳамоҳанг бўлади

    Келажак ҳам, ёшларимиз эртаси ҳам экология билан ҳамоҳанг бўлади

    Янги Ўзбекистоннинг энг катта стратегик ресурси бўлган навқирон авлод вакиллари жўшқин шижоати, креатив фикрлаши ва янгиликка интилувчанлиги билан инновацион ривожланиш ва барча жабҳада ижобий ўзгаришларнинг ҳаракатлантирувчи кучи ҳисобланади.

    ✔ 387    🕔 14:47, 12.03.2026
  • «Sea Breeze Uzbekistan» лойиҳаси экологик талабларга мосми?

    «Sea Breeze Uzbekistan» лойиҳаси экологик талабларга мосми?

    Бугунги кунда туризм соҳаси дунё мамлакатларида миллий иқтисодиётга салмоқли даромад келтирувчи тармоқлардан бири ҳисобланади. Мамлакатимизда ҳам ушбу соҳанинг жадал ривожланиши, айниқса экотуризм, агротуризм, археологик, этнографик ва экстремал ноанъанавий туризм йўналишлари тўғридан-тўғри табиат ва унинг бебаҳо ресурслари билан уйғунликда амалга оширилмоқда.

    ✔ 577    🕔 16:07, 19.02.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар