Жорий йилнинг 31 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Фракция аъзолари дастлаб «Хусусийлаштириш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда муҳокама қилдилар.
Таъкидланганидек, мамлакатимизда сўнгги йилларда ҳар бир соҳада бўлгани каби давлат мулкини хусусийлаштириш соҳасида ҳам салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Мазкур қонун лойиҳасининг ишлаб чиқилиши ҳам соҳадаги ислоҳотларнинг мантиқий давомидир.
Бугунги кунда давлат мулкини хусусийлаштириш соҳаси давлат мустақиллигининг илк йилларида қабул қилинган «Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонун, шунингдек тармоқ ва соҳалар бўйича қабул қилинган қарорлардан ташқари яна 20 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида тартибга солиб келинмоқда.
Қонун ташаббускорларига кўра, давлат мулкини хусусийлаштириш жараёнларини тўлиқ қамраб оладиган ягона қонун ҳужжати мавжуд эмаслиги ҳамда соҳадаги жараёнларни тартибга солиш билан боғлиқ қонуности ҳужжатларининг кўплиги, улар ўртасида зиддиятларнинг мавжудлиги сабабли қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Ушбу қонун лойиҳасида давлат унитар корхоналари ва давлат муассасалари, давлат кўчмас мулк объектлари, шу жумладан мулкий мажмуалар, давлат улушлари хусусийлаштириладиган давлат мулки объектлари ҳисобланиши ҳамда давлат мулкини бошқариш тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган хусусийлаштирилмайдиган давлат мулкидан ташқари, давлат мулки тўлиқ ёки қисман хусусийлаштирилиши аниқ кўрсатиб ўтилмоқда.
Йиғилишда халқ вакиллари томонидан тўғридан-тўғри ишлайдиган ягона қонун ҳужжати ишлаб чиқилиши бугунги кун зарурати эканлиги, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши орқали соҳадаги қонуности ҳужжатларидаги зиддиятли вазиятлар бартараф этилиши таъкидлаб ўтилди ҳамда қонун лойиҳаси юзасидан таклиф ва тавсиялар берилиб, қўллаб-қувватланди.
Йиғилишда кун тартибига киритилган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔73
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил