Етти кун      Бош саҳифа

«Ақлли бекат»лардаги ақлсизликлар

Фарғонада қайсидир элдошимиз автобус бекатида мўъжаз бир кутубхона ташкил қилган эди. Ижтимоий тармоқларда унинг бу ишига роса таҳсинлар ўқилди. Орадан кўп ўтмасдан маҳаллий ҳокимликлар йўл қурилиш идораси масъуллари бекатларда ана шу эзгу ишни такомиллаштириш таклифи билан чиқишди. Натижада одамлар бинойидек фойдаланиб келаётган автобус бекатлари тадбиркорларга берила бошлади.

Пулни пулга уриб, чўнтак қаппайтириш ишқида ёниб-куяётган ишбилармонлар эса бугун бекатларни тўлиқ савдо ўчоғига айлантириб улгурдилар. Дастлабки даврда ташкил қилинган «Ақлли бекат»лар талаб қилинганидек ҳолда фаолият кўрсата бошлади. Мўъжазгина дўкон ва унинг ёнида битта кутиш хонаси. Бу ерда эса газета-журнал ва китоблар ҳам номигагина бўлса-да қўйиб қўйилди. Бора-бора бу кутиш хоналари ҳам дўкондорнинг омборига айлантирилиб, уззу-кун қулфлоғлик турадиган бўлиб қолди. Одамлар учун эса қор-ёмғирли ёхуд жазирама иссиқ кунлари ташқарида улов кутишдан бошқа чора қолмади. Мутасаддилар жамоат транспортидан фойдаланмагач, бекатлардаги аҳволни назорат қилишни хаёлига ҳам келтирмаса керак.

Урганч шаҳридаги «Ватанпарвар» ташкилоти олдида ажойибгина автобус бекати бўларди. Ўтган йили уни бузиб ташлашиб, ўн қадам нарида «Ақлли бекат» қуришди. Сал наридаги чорраҳа эса одамлар лафзида «Зональной» деб аталади. У ердан Ҳазорасп, Боғот ва Хонқа туманларига жўнайдиган одамлар автобус ва йўналишли таксиларни кутишади. Камина ўттиз йилдан буён вилоят марказига қатнаб ишлаётган бўлсам, бу ерда шу вақтгача оддийгина бекат қурилганини эслай олмайман. «Ақлли бекат» ташаббуси чиқдию, кимдир шу ерга дўкон тиклади. Буниси яхшику-я, аммо йўловчилар улов кутиши учун шароитлар ҳам етарли бўлса, янада дуруст бўларди.

Афсуски, яқин йиллардан буён кимўзарга ташкил қилинаётган «Ақлли бекат»лардаги аҳвол таҳлил қилинса, «Уларнинг нимаси ақлли экан?» деб ўйланиб қоласан киши. Оддий минимаркетлардан фарқи йўқ дўконларда Wi-Fi, Paynet ёки электрон кутубхона тугул сарғайган газета-журналларни ҳам топиш даргумон. Баъзи бекат-дўконларда нос, тамаки, ҳатто пиво сотилаётгани ҳам сир эмас.

Хўш, аслида «Ақлли бекат»лар қандай бўлиши керак?

Дунё тажрибасидан маълумки, «Ақлли бекат»ларда хизмат турлари тўлиқ интернетлаштирилган тизимга ўтган бўлиши шарт. Йўналишлар ва автобуслар қатнов тартиби, об-ҳаво, валюта курслари таблоларда кўрсатилиб турилиши лозим. Жаҳоннинг йирик шаҳарларида бекатлардаги таблоларда фақатгина автобус ёки йўналишли таксиларнинг келиш вақти кўрсатилибгина қолмасдан, балки уловнинг бекатга яқинлашиш масофаси ҳамда у неча дақиқадан сўнг етиб келишигача маълумотлар берилиб турилади. Бунинг учун уловлар тўлиқ интернетлаштирилиб қўйилади ва маълумотлар ягона электрон тизим орқали бошқариб турилади.

Бизда-чи? Афсуски, юртимиз шаҳарларидаги «Ақлли бекат»ларда таблоларнинг чанг босиб ётганини кўришингиз мумкин. Шундай экан, улардан муҳим маълумотларни олиш мушкул.

Кўпгина мамлакатлардаги «Ақлли бекат»лардаги видеокузатув мосламаси ҳудудий қўриқлаш бўлимларининг ягона тизимига уланган бўлиб, улар маълум муддат сақланади. Бу эса ҳар хил жиноятларнинг олдини олади ёки содир қилинган қинғирликларни осон аниқлаш имконини беради. Бизда ҳам бу тажрибани унга қўшимча равишда яна бир қанча хизмат турларини қўшиган ҳолда такомиллаштириш зарур. Масалан, бир пайтлари юртимизнинг йирик шаҳарларида «Маълумотлар бюроси» деган кичик буткаларда манзилларни аниқлаб бериш хизмати фаолият кўрсатар эди. Кейинги йилларда бундай хизмат турлари деярли йўқолиб кетди, десак ҳам бўлаверади. Эндиликда «Ақлли бекат»ларда «Маълумотлар бюроси»нинг электрон версиялари жорий қилинса, айни муддао бўлар эди. Албатта, ҳар бир ҳудуднинг ўз меҳмони бўлади. Электрон «Маълумотлар бюроси» ана шу меҳмонларнинг ўз манзилларига адашмай етиб олишларига беминнат хизмат кўрсатиши мумкин.

Дарҳақиқат, бекатлар йўловчилар учун муносиб ва қулай хизмат қиладиган маскан саналади. Одам автобус ёки такси кутар экан, соатлаб китоб ўқиб ўтиролмайди. Негаки, бугунги кунда ҳар бир йўналишда уловлар галма-галига ҳар 5-10 дақиқада қатнаб турибди. Шундай экан, бекатларда кутубхона ташкил қилиш – ҳар кимнинг ўз хоҳиши, уни оммавийлаштиришга унчалик ҳожат ҳам йўқ. Бироқ ҳар қандай бекатда одамларнинг иссиқ-совуқдан паналаш учун шароит етарли бўлиши керак деб ўйлайман.

Ачинарли жиҳати шуки, баъзи бир шаҳарлар ва магистрал йўлларда салкам ярим асрдан бери бекатсиз қолиб келаётган ҳудудлар ҳам йўқ эмас. Бекатлар қуришга масъул ташкилотлар бу масалага жиддий эътибор қаратишади деган умиддамиз.

Бугунги кун ташаббуслар палласига ўхшаб қолди. Ҳар бир соҳа вакиллари «Мен бу ерда борман», дегандек, янгилик қилишга интиляпти, турли хил ташаббусларни илгари суряпти. Бу, албатта, қувонарли ҳол. Янгилик бор жойда ривожланиш кўзга ташланади. Бироқ барча янгилик ва ташаббус­лар ҳар доим инсонлар қулайлиги учун муносиб хизмат кўрсатиши лозим. Хусусан, давримиз учун янгилик саналган «Ақлли бекат»лар ҳам.

 

Эрпўлат БАХТ




Ўхшаш мақолалар

Тозалик масъулиятдан бошланади

Тозалик масъулиятдан бошланади

🕔15:12, 23.07.2026 ✔7

Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.

Батафсил
Жиззахда 120 дан ортиқ ёшлар «плогинг»да бирлашди

Жиззахда 120 дан ортиқ ёшлар «плогинг»да бирлашди

🕔15:11, 23.07.2026 ✔8

Дунёда тобора оммалашиб бораётган «плогинг» – шунчаки спорт ёки оддий тозалик тадбири эмас. Бу саломатлик учун югуриш билан бирга атроф-муҳитга бефарқ бўлмаслик, ҳар бир одимда она табиатга меҳр ва масъулият кўрсатиш демакдир.

Батафсил
Депутат аралашуви билан  боғчага сув келди

Депутат аралашуви билан боғчага сув келди

🕔15:11, 23.07.2026 ✔11

Болалар тарбияланадиган мас­канда тоза ичимлик сувнинг узлуксиз бўлиши жигаргўшаларимиз саломатлиги учун энг бирламчи ва ҳаётий заруратдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тозалик масъулиятдан бошланади

    Тозалик масъулиятдан бошланади

    Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.

    ✔ 7    🕔 15:12, 23.07.2026
  • Жиззахда 120 дан ортиқ ёшлар «плогинг»да бирлашди

    Жиззахда 120 дан ортиқ ёшлар «плогинг»да бирлашди

    Дунёда тобора оммалашиб бораётган «плогинг» – шунчаки спорт ёки оддий тозалик тадбири эмас. Бу саломатлик учун югуриш билан бирга атроф-муҳитга бефарқ бўлмаслик, ҳар бир одимда она табиатга меҳр ва масъулият кўрсатиш демакдир.

    ✔ 8    🕔 15:11, 23.07.2026
  • Депутат аралашуви билан  боғчага сув келди

    Депутат аралашуви билан боғчага сув келди

    Болалар тарбияланадиган мас­канда тоза ичимлик сувнинг узлуксиз бўлиши жигаргўшаларимиз саломатлиги учун энг бирламчи ва ҳаётий заруратдир.

    ✔ 11    🕔 15:11, 23.07.2026
  • Депутат қурилиш ишларини ўрганди

    Депутат қурилиш ишларини ўрганди

    Экологик партиядан Бойсун туман Кенгаши депутати Б.Шукуров ўз сайлов округида амалга оширилаётган қурилиш, реконструкция ва таъмирлаш ишларини жойига чиққан ҳолда ўрганди.

    ✔ 44    🕔 13:27, 20.07.2026
  • Жамоатчилик экология назоратчиси бўлишни истайсизми?

    Жамоатчилик экология назоратчиси бўлишни истайсизми?

    18 ёшга тўлган Ўзбекистон фуқаролари Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг ҳудудий бош­қармаларига ёки info@eco.gov.uz электрон почта манзили орқали ариза топшириб, жамоатчилик экология назоратчиси бўлишлари мумкин.

    ✔ 41    🕔 13:20, 20.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар