Табиат      Бош саҳифа

Экоҳашар: табиат олдида ҳаммамиз масъулмиз!

Халқимизнинг кўп яхши хислатлари бор, аммо уларнинг энг юқори қаторида турадиган табиатни асраш фазилатимизга сўнгги йилларда бироз заҳа етаётгандек.

Экоҳашар:  табиат олдида    ҳаммамиз масъулмиз!

Буни юртимизнинг исталган кўчаларини кезиб, йўлак­ларда, ариқларда ётган маиший чиқиндилар мисолида кўриш мумкин. Ариқлар, йўл чеккалари, умуман белгиланмаган жойларда уюм-уюм бўлиб ётган озиқ-овқат чиқиндилари, бўшаган қадоқлар, қоғозу баклажкалар, целлофан пакетлар, афсуски, юртимиз учун одатий манзарага айланди. Кўзимиз ўрганиб қолди бу аянчли ҳолатга.

Статистик маълумотларга кўра, мамлакатимиз бўйича бир кунда 19-20 минг тонна чиқинди ҳосил бўлмоқда.

 2020 йил 28,9 минг;

 2021 йил 18,7 минг;

 2022 йилда 20,3 минг нафардан зиёд фуқаролар чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлагани учун маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланган.

Чиқиндилар сектори иқлим ўзгариши, биологик хилма-хиллик нобуд бўлиши ҳамда атроф муҳитнинг ифлосланишига сабаб бўлмоқда. Ушбу чиқиндиларнинг аксариятини пластмасса ва полиэтиленлар ташкил этаётгани эса бу борадаги хавотирни янада оширяпти. Негаки, бу турдаги чиқиндиларнинг табиий шароитда йўқ бўлиб кетиши жуда узоқ вақт талаб қилади. Бу эса атроф муҳитга ўзининг салбий тасирини ўтказмай қўймайди.

Шу боисдан табиат мусаффолигини сақлаш ва аҳолининг экологик маданиятини ошириш мақсадида Ўзбекис­тон Экологик партияси катта ижтимоий ҳаракатни бошлади. Экопартия ташаббуси билан юртимизнинг барча ҳудудларда «Табиатни пластик ва полиэтиленлардан асрайлик» шиори остида экоҳашар, тозалик акциялари ташкил этилмоқда.

 

Ер ҳам, сув ҳам ифлосланмоқда

ЎЭП Бухоро вилоят партия ташкилоти томонидан Вобкент туманида ўтказилган тозалик акциясида партия фаоллари, Ёшлар ишлари агентлиги фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди. Акцияда партиянинг Бухоро вилоят ташкилоти Кенгаши раиси Жаҳонгир Шарипов томонидан ёшларга пластик ва полиэтиленнинг атроф муҳитга етказадиган зарарлари тўғрисида атрофлича тушунчалар берилди.

«Пластик ва полиэтиленлар ернинг ҳам, сувнинг ҳам ифлосланишига олиб келмоқда. У йўқ қилинмаса, океанлар ва дарёларга тушиб, денгиз ҳаётига зарар етказиши мумкин. Бундан ташқари, полигонларга тушади ва бу ерда унинг парчаланиш учун асрлар керак бўлади.

Шунингдек, пластмасса ишлаб чиқариш иқлим ўзгаришига «ҳисса» қўшадиган иссиқхона газларини чиқаради. Иқлим ўзгариши одамлар учун ҳам, ёввойи табиат учун ҳам катта таҳдиддир ва биз атмосферага иссиқхона газларини кўпроқ чиқаришда давом этаётганимиз сабабли, у янада ёмонлашмоқда», – дейди Жаҳонгир Шарипов.

Сўнгра белгиланмаган жойларга маданиятсизлик билан ташлаб кетилган турли чиқиндилар волонтёрлар томонидан йиғиб олинди.

 

Боғ ҳудуди чиқиндилардан тозаланди

Қарши шаҳар марказида жойлашган «ASI» номли истироҳат боғида ҳам ЎЭП Қашқадарё вилоят партия ташкилоти томонидан «Яшил тараққиёт учун курашамиз!» шиори остида «Табиатни плас­тик ва полиэтиленлардан асрайлик!» деб номланган тозалик акцияси ташкил этилди.

Табиат мусаффолигини сақлаш ва аҳолининг экологик маданиятини ошириш мақсадида ташкил этилган экологик ҳашарда Ўзбекистон Экологик партияси Қашқадарё вилояти, туман ва шаҳар партия ташкилоти ходимлари, партия фаоллари, «Ёшлар қаноти» аъзолари ҳамда истироҳат боғи ишчилари иштирок этишди.

Боғ ҳудуди пластик ва полиэтилен чиқиндилардан тозаланиб, тўпланган чиқиндилар махсус контейнерга ташланди. Шунингдек, гуллар ва дарахтлар суғорилди, йўлакларга сув сепилди ва атроф салқинлаштирилди.

Боғ масъулларининг таъкидлашича, ҳар куни эрталаб боғ ҳудуди чиқиндилардан тозаланади. Ишчи-ходимлар томонидан ҳудудга кириб чиқувчи фуқаролар томонидан ташлаб кетиладиган ноқонуний чиқиндилар териб олинади. Келиб кетувчиларга чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташламаслик, уларни махсус чиқинди ташлаш жойларига солиш кераклиги доимий равишда тушунтирилади. Шундай бўлса-да, эътиборсизлик сабаб бир марталик озиқ-овқат идишларини ташлаб кетиш ҳолатлари давом этмоқда.

 

Экоҳашарлар Ўзбекистон бўйлаб давом этмоқда

Таъкидлаш жоизки, «Яшил тараққиёт учун курашамиз!» шиори остида «Табиатни пластик ва полиэтиленлардан асрайлик!» экоҳашар акцияси республикамизнинг барча ҳудудларида ўтказилмоқда.

Ушбу ҳашарлар Жиззах вилоят Мирзачўл тумани Гагарин шаҳрида, Амударё дарёси бўйлаб, Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги «Аччиқ кўл» ёқаларида, Сирдарё, Хоразм вилоятларида ҳам қизғин давом этмоқда.

Кўриб турганингиздек, Ўзбекистон Экологик партияси масъуллари ва кўнгилли ёшлар томонидан қайсидир бепарво ёки дангаса бир кимса томонидан ташлаб кетилган чиқиндилар йиғиб олинмоқда. Инсоният табиатида агар бош­қа одам унинг айбини беркитса, кейинги сафар такрорламаслик ва уялиш ҳисси бўлади. Ўйлаймизки, ўтказилган мазкур тадбир ҳам кўпчиликка ўзининг ижобий таъсирини ўтказади.

Шу ўринда фуқаролардан она табиатни асраб-авайлашни ва чиқиндиларни белгиланган жойларга ташлашни сўраб қолган бўлар эдик. Зеро, бу бетакрор гўзалликни асраб-­авайлаб, келажак авлодга бус-бутунлигича етказиш ҳар биримизнинг бурчимиздир.

 

Шаҳруза САТТОРОВА




Ўхшаш мақолалар

Ҳеч ким  кўрмаса...  чиқинди  ташлаш  мумкинми?

Ҳеч ким кўрмаса... чиқинди ташлаш мумкинми?

🕔16:53, 04.06.2026 ✔18

Тасаввур қилинг: тонг отмоқда, қуёш нурлари юртимизнинг бепоён кенглик­ларини ёритмоқда. Сиз фарзандингиз билан маҳалла четидаги ариқ бўйига сайрга чиқдингиз. Лекин кўзингиз тиниқ сувга эмас, балки ариқ ичига ташланган турли чиқиндилар, қурилиш материаллари бўлаклари, шамолда учаётган полиэтилен пакетларга тушади.

Батафсил
Келажак  боғлари

Келажак боғлари

🕔16:40, 04.06.2026 ✔21

Бугунги кунда Ўзбекистон боғдорчилигида «функционал озиқ-овқат» яратиш даври бошланди. Энди боғбонларимиз меванинг йириклиги билан бир қаторда унинг таркибидаги инсон саломатлиги учун фойдали моддалар миқдорини ошириш устида ҳам изланиш олиб бормоқдалар.

Батафсил
Зарафшонда  депутатлар назорати:  Иссиқ сув муаммоси, кўчадаги чиқиндилар...

Зарафшонда депутатлар назорати: Иссиқ сув муаммоси, кўчадаги чиқиндилар...

🕔15:52, 21.05.2026 ✔79

Бугун ҳудудларда экологик барқарорликни таъминлаш, аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш ҳамда санитария ва ободонлаштириш ишларини тизимли ташкил этиш давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ҳеч ким  кўрмаса...  чиқинди  ташлаш  мумкинми?

    Ҳеч ким кўрмаса... чиқинди ташлаш мумкинми?

    Тасаввур қилинг: тонг отмоқда, қуёш нурлари юртимизнинг бепоён кенглик­ларини ёритмоқда. Сиз фарзандингиз билан маҳалла четидаги ариқ бўйига сайрга чиқдингиз. Лекин кўзингиз тиниқ сувга эмас, балки ариқ ичига ташланган турли чиқиндилар, қурилиш материаллари бўлаклари, шамолда учаётган полиэтилен пакетларга тушади.

    ✔ 18    🕔 16:53, 04.06.2026
  • Келажак  боғлари

    Келажак боғлари

    Бугунги кунда Ўзбекистон боғдорчилигида «функционал озиқ-овқат» яратиш даври бошланди. Энди боғбонларимиз меванинг йириклиги билан бир қаторда унинг таркибидаги инсон саломатлиги учун фойдали моддалар миқдорини ошириш устида ҳам изланиш олиб бормоқдалар.

    ✔ 21    🕔 16:40, 04.06.2026
  • Зарафшонда  депутатлар назорати:  Иссиқ сув муаммоси, кўчадаги чиқиндилар...

    Зарафшонда депутатлар назорати: Иссиқ сув муаммоси, кўчадаги чиқиндилар...

    Бугун ҳудудларда экологик барқарорликни таъминлаш, аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш ҳамда санитария ва ободонлаштириш ишларини тизимли ташкил этиш давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда.

    ✔ 79    🕔 15:52, 21.05.2026
  • Мушуклар нега хуриллайди?

    Мушуклар нега хуриллайди?

    Мушукнинг ёнингизда ётиб, майин ва бир маромда «хурр-хурр» овоз чиқариши кўпчиликка ёқимли туюлади. Бу ҳолат кўпинча унинг xурсанд ва хотиржам эканидан дарак беради, деб ўйлаймиз. Аммо аслида мушукларнинг хуриллаши оддийгина ҳиссиёт ифодаси эмас, балки мураккаб табиий жараён ҳисобланади.

    ✔ 78    🕔 15:50, 21.05.2026
  • Экологик  фойдали  саноат ўсимлиги нега етиштирилмаяпти?

    Экологик фойдали саноат ўсимлиги нега етиштирилмаяпти?

    Яқинда Янгиобод эски бозоридан кичкинагина қутича сотиб олдим. Кўринишидан совғалар учун тайёрланган, сомон ёки бошқа табиий материалдан тўқилган. Иш столимга олиб келиб қўйгандим, бир ҳамкасбимиз кўриб, канопдан тайёрланганини айтиб қолди. Ҳаммаси шундан бошланди. Каноп ўсимлиги, ундан фойдаланиш мавзуси хаёлимдан кетмади.

    ✔ 116    🕔 15:38, 15.05.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар