Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитасида экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш йўналишида фаолият олиб бораётган нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.
Унда Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Абдушукур Ҳамзаев, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Кенгаши раиси Камолиддин Ишанхожаев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги адлия бошқармасида давлат рўйхатидан ўтган, уставида бевосита экология масалалари билан боғлиқ мақсад ва вазифалари назарда тутилган нодавлат нотижорат ташкилотлар иштирок этди.
Давра суҳбатида Ўзбекистон Экологик партияси Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси билан энг муҳим йўналишлари бўйича белгиланган вазифаларни амалга ошириш юзасидан саъй-ҳаракатларни ўзаро мувофиқлаштирган ҳолда нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ижтимоий шерикликдаги ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Атроф муҳитни муҳофаза қилишда нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ўрни ва ролини ошириш, ҳамкорликдаги ишларни биргаликда янада кучайтириш, субсидиялар, грантлар, ижтимоий буюртмалар ва лойиҳаларини амалга оширишда Ўзбекистон Экологик партияси томонидан кўмак бериш ҳамда жамоатчилик муҳокамалари, жамоатчилик эшитуви ва жамоатчилик мониторинглари каби ишларда бевосита ҳамкорлик қилишни йўлга қўйиш бўйича қатор келишувлар амалга оширилди.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔73
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил