Табиат      Бош саҳифа

Ноёб ҳайвон

Ўзида уч хил ҳайвоннинг сифатларини жамлаган бир жонзот бор. Бу – фосса. Танасининг тузилишидан мушукка ўхшаб кетади. Аммо мушукдан каттароқ ва узунроқ. Тезкорлик билан сакрашидан маймунга ўхшаб кетади. Шунингдек, у ласки номли ондатрасимон ҳайвонга ҳам ўхшайди.

Ноёб ҳайвон

Фосса – дунёда фақат Мадагаскар оролида яшайди. Оролдаги энг йирик йиртқич сут эмизувчидир. Танасининг узунлиги 70-80 сантиметр, думининг узунлиги 70 сантиметр, вазни 10-11 килограм атрофида. Терисининг ранги тўқ қўнғир-жигарранг тусда. Фоссанинг эшитиш, кўриш ва ҳид билиш сезгиси жуда ривожланган. Эркаги урғочисидан каттароқ бўлади. Дарахтларга чиқиб-тушишга, дарахтдан дарахтга сак­рашга керак бўладиган тирноқлари бор. Унинг узун думи сакрашда ёрдам беради.

Дунё бўйича тахминан 3000 та атрофида қолган. Шу боис у «Қизил китоб»га киритилган. Тадқиқотларнинг хулосасига кўра, фосса мангустлар оиласига мансублиги маълум бўлди. Фосса кўпроқ лемур, маймун, кемирувчилар, калтакесаклар ва қушлар билан озиқланади. Уч-тўрт ёшида вояга етиб, ўртача йигирма йил яшайди.




Ўхшаш мақолалар

Кичик ва микро  гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади

Кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади

🕔16:30, 04.09.2026 ✔76

Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Батафсил
163,5 тонна  ЗАРАРЛИ ГАЗ  атмосферага тарқалишининг олди олинди

163,5 тонна ЗАРАРЛИ ГАЗ атмосферага тарқалишининг олди олинди

🕔16:26, 04.09.2026 ✔66

2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, унинг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотларига жисмоний ҳамда юридик шахслардан 28 минг 168 та мурожаат келиб тушди.

Батафсил
Экологик тараққиёт ва барқарор ривожланишнинг  мустаҳкам  пойдевори

Экологик тараққиёт ва барқарор ривожланишнинг мустаҳкам пойдевори

🕔16:06, 27.08.2026 ✔127

Мустақиллик мамлакатимиз тарихидаги улуғ сана бўлиб, истиқлол йилларида қўлга киритилган улкан ютуқларни сарҳисоб қилиш, халқимизни бунёдкорлик ғоялари атрофида янада жипслаштириш ва келажак тараққиётининг устувор йўналишларини белгилашда муҳим аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар