Тозалик масъулиятдан бошланади
Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.
БатафсилЎзбекистон Экологик партияси Тошкент вилояти Кенгаши ва Оҳангарон туман партия ташкилоти Кенгаши раислари Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ҳудудида жойлашган чиқинди полигонида юзага келган ҳолатни ўрганишди.
Чиқинди полигонининг умумий ер майдони 59 гектарни ташкил этади. Шундан чиқинди ташлаш учун мўлжалланган 40 гектардан 35 гектари тупроқ қопламаси билан ёпилиб, рекультивация қилинган.
Ҳозирги кунда 5 гектарига чиқинди ташлаб келинмоқда. Афсуски, шу 5 гектар майдонидаги чиқиндилардан ҳосил бўлаётган газ чиқиндиларнинг ёниб кетиши ва атмосфера ҳавосини ифлосланишига сабаб бўлмоқда.
Ушбу ҳолатни ўрганиш жараёнида аниқландики, «SIJIN» Корея компанияси билан 2018–2023 йилларга мўлжалланган меморандум имзоланиб, давлат дастурига киритилган эди. Аммо ҳозирги кунгача ҳеч қандай ўзгариш бўлмаган.
Мавжуд вазият чиқиндиларни утилизация қилиш ва қайта ишлашга ажратиш ишлари янада самарали ташкил этилиши зарурлигини кўрсатади. Бундай ҳолат масъуллар эътиборида бўлиб, тегишли амалий чоралар ишга туширилмас экан, чиқиндиларнинг атроф муҳитга зарарли таъсиридан сақланиш янада мураккаблашиши мумкин.
Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.
БатафсилДунёда тобора оммалашиб бораётган «плогинг» – шунчаки спорт ёки оддий тозалик тадбири эмас. Бу саломатлик учун югуриш билан бирга атроф-муҳитга бефарқ бўлмаслик, ҳар бир одимда она табиатга меҳр ва масъулият кўрсатиш демакдир.
БатафсилБолалар тарбияланадиган масканда тоза ичимлик сувнинг узлуксиз бўлиши жигаргўшаларимиз саломатлиги учун энг бирламчи ва ҳаётий заруратдир.
Батафсил